Саноат биноларининг меъморий-бадиий қиёфасини яратиш жуда масъулиятли ижодий жараёндир. Бунда меъморий-бадиий ечим билан боғлиқ масалалар конструктив ечим билан узвий боғлик ҳолда ҳал қилиниши талаб қилинади. Бинонинг интерьери (ички кўриниши), бинода қўлланиладиган кўтариш ва транспорт во ситалари, технологик ускуналарнинг ечимлари муҳим аҳамиятга эга. Саноат биноларида меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш, хоналарда зарур санитария ва гигиена талабларига жавоб берадиган муҳитни яратиш ҳам жуда мухим кам моддий ва меҳнат ресурслари сарфлаб катта ишлаб-чиқариш қувватларини яратиш, ишлаб – чиқариш ҳажмини ош- иришга имкон берувчи технологияларни ва ҳажмий-план ечимларини қўллаш техник прогресснинг ҳал қилувчи йўналишидир.
Биноларнинг асосий параметрларини унификациялашга янгича ёндошиш ва уни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Саноат қурилишида кенг қўлланилаётган йиғма темирбетон ва пўлат конструкциялар қаторида монолит бетондан бўлган ечимлар ҳам кўпрок қўлланилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда кўп қўлланилаётган пролётлар (24 м атрофида)
ва қадамлар (бўйлама йўналишда колонналар орасидаги масофа —
6 ва 12 м), узунасига ташкил қилинган ички фазо, технологик юкларни каркаснинг юк кўтарувчи элементларига узатилиши каби ечимларнинг унчалик мақсадга мувофиқ эмаслигини ҳаёт кўрсатмокда.
Шунинг учун, кейинги пайтларда саноат бинолари учун кам таянчли зал хоналардан иборат пландаги ўлчамлари 36х36 м дан
Конец ознакомительного фрагмента.