Ўзбекистон Республикаси «Маънавият ва маърифат» марказининг Хоразм вилояти бўлими томонидан коллежимиз «Энг намунали маънавият хонаси» танлови совриндори бўлди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Худди ана шундай диплом маънавият, маърифат ишларининг фаол тарғиботчиси сифатида коллеж раҳбари И.С.Байджановга ҳам берилди.
Маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилганлиги учун коллежимиз республика ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг махсус буйруғига кўра таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тажрибадан ўтказишга мўлжалланган синов майдонига айлантирилди. Шу муносабат билан турли кўрик-кенгашлар, йиғилишлар ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашиш одат тусига кириб қолди.
2004 йилнинг январ ойида Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, ўрта махсус касб-ҳунар маркази ва унинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўқув муассасаларидаги маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарларининг кенгаши бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти ва Қорақолпағистон Республикасидаги барча коллеж, академик лицейларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар. Бу катта анжуманда коллежимизда маънавиятга дахлдор ишлар мисол қилиб кўрсатилди, тажрибаларимиз алмаштирилди.
Конец ознакомительного фрагмента.