Шаҳар марказини такомиллаштиришда транспорт муҳим ўринни эгаллайди. Шаҳар магистраллари ва кўчалари унинг қолган туманлари билан боғлайди, бу алоҳида ўз навбатида марказдаги транспорт харакатининг якуни ва ўтиш нуқталарига муҳим урғу беради, шунинг билан бирга йирик маъмурий биноларга уларнинг автомобиль тўхташ жойларига кириш имконини яратади.
Марказдан ташқарида транспорт ва пиёдалар харакатланиши бир хил тақсимланади.
Дўкон биноларини лойиҳалашдаги бошқа муҳим муаммолардан бири бу савдо заллари ва маҳсулот сақлаш ва сотувга тайёрлаш хоналарининг бир-бирига уйғун тарзда жойлаштирилишидир.
Турар жой худудларидаги аҳолига хизмат кўрсатиш учун дўконнинг асосий тури бу супермаркет, сотиладиган ва сотилмайдиган универсал ассортиментли маҳсулотларнинг кундалик ҳажми 400 м2 ва ундан ортиқ бўлган ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган дўконлар ҳисобланади. У харидорларнинг вақт ва кучини иқтисод қилишга жавоб беради.
У асосий махаллий савдо марказлари муассаси ҳисобланади ва 500 м радиусдаги аҳоли жойларига стандарт хизмат билан таъминлайди.
Амалдаги дўконлар тармоғини қайта таъмирлашда шунингдек корхоналарни, бошқа хона ҳисобига чиқариб юборилаётган, ташкилотлар ва идоралар таклиф этаётган, савдо майдончасини ўзлаштириш билан, вазифасига мос бўлмаган тарзда банд этиб турганларни, кейинчалик уларни вазифасига рационаллигини таъминлаш мажмуавий корхонани ташкил этиш мақсадида, супермаркет типидаги дўконларни келтиришдан иборат.
Шаҳар миқёсидаги дўконларни қайта таъмирлашда савдо майдончаларидан дўкон универмаг ассортиментлар таркибига мос келадиган дўконлар мажмуасини яратишга интилиш лозим.
Шаҳарнинг марказий қисмини ташкил этишда намуна сифатида, кўп қаватли турар жой бинолари жойлаштирилади, бу ўз навбатида дўконларни неча қаватлигини, шу билан бирга, бу ердаги майдонлар марказидан ташқаридагилардан анча қиммат нархда бўлишини белгилаб беради.