Асарнинг номланишига келсак «Силаи раҳм» бу нима дегани? бу сўз араб тидидан олинган бўлиб Сила-боғлаш, раҳм-қариндошлик дегани. Қариндош-уруғчиликни сақлаш, ўртадаги мувозанатни бузмаслик, кечириш, қўллаш, ёндош бўлиш, хатоларидан қатъий назар севиш дегани. Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон ўз қондошлари билан алоқасини узмаслиги, уни ҳеч маҳал дуо қилишдан тўхта-маслиги керак. Табиийки хаёлдан ўтади. Қандай қилиб бир майпа-раст бу қадар юқорига чиқиши мумкин? Мумкин! Негаки бу май-парастнинг қалбининг тубида онасининг соғинчи ҳеч қачон тарк этмаган. Табиийки у ўзи сезмаган ҳолатда онасининг қайтишини тилаб ҳудога ёлворган. Бу эса дуо. «Ота-онасини севган, дуо қилган инсон бой бўлмай иложи йўқ, ” дейилади саҳиҳ ҳадисларда. Ота-онасининг қандай бўлиши-дан қатъий назар, ундан ҳазар қилмаслик, жигарларидан хафа бўлганда ҳам, уларнинг ўтмишдаги хатоларини юзига солмаслик, улардан фойда қолмаган пайтда ҳам, уларни худди болали-гингиздагидек севиш, мана бу «Силаи раҳм» дегани.
Бу асардаги ҳадислар ва мисоллар асосан Фозилжон қори Ёсин ўғли маърузаларидан, Қобил қори Одилжон ўғли маърузаларидан, имом уҳорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўплами, «Пайғамбаримиз (С.А.В.) дан 400 олтин сўз» китобидан, Юсуф Таваслийнинг «Ҳикматлар ҳазинаси» китобидан, Ўзбекистон мусурмонлар идорасининг расмий сайтидаги ҳадисларидан, шайҳ Абдулазиз Мансурнинг «Қуръони карим» (маъноларининг таржимаси ва тафсири) китобидан кенг фойдаланилди.
Тириклар ўлигу, ўликлар тирик.
Кеча бир ажойиб туш кўрдим, тушимда раҳматли бувам, кетмонни кўтарганча зўр бериб уйимнинг остонасига ураётган эмиш-лар. Ортиларида, бош-оёқ оппоқ кийинган бир нотаниш онахон жилмайиб, бувамнинг бу қилиқларидан маъмнун тасбеҳ ўгириб ўтирганмиш.
Мен ёш бола эмишман, эгнимга тўй болаларнинг зар чопонини кийиб, бувамнинг атрофларида икки қўлимни қанотдек ёзганча, чир айланаётганмишман. Бирдан 40 ёшларимда кўп қаватли уй томининг рахида пайдо бўлдим. пастга қарасам шаҳар митти бўлиб кўринаяпти. Оёқларим остида томнинг рахи эмас, қир лолалари қийғоз очилган. Аста ўгирилиб ортимга қарасам, қандайдир дашти биёбон. Дашт бўлиб дашт эмас, боғ бўлиб боғ эмас. Дарахтларининг учлари қуриган-у, пастдаги шохларида сар ҳил мевалар ғарқ пишган. Энг қизиғи шуки боғ ичида бир гала хотин-халаж, олдиларига катта қанор қопни осиб, мева эмас пахта теришаяпти. қандайдир қўрс овоздан ортга ўгирилдим, бояги бувам. Ҳаёт пайтларида ўта қўрс, қўпол одам бўлган дейишади. Худди мен бирор ножўя иш қилиб қўйгандек хўмрайганча менга гувала узатдилар…