1.2-расм. Электроннинг секинлаштирувчи майдондаги харакати
Электроннинг бир жинсли кўндаланг майдондаги харакати
Агар электрон v>0 бошланғич тезлик билан майдон куч чизиқларига нисбатан тўғри бурчак остида харакатланса, майдон электронга F куч билан юқори потенциал йўналиш бўйича тахсир этади (1.3-расм).
1,3-расм. Электронни бир жинсли кўндаланг электр майдондаги харакати.
1.3-расм Электронни бир жинсли кўндаланг электр майдондаги харакати.
F куч бўлмаганда электрон тўғри чизиқли текис v>0 тезлик билан харакат қилар эди. F куч таъсирида электрон v>0 тезликка перпендикуляр бўлган йўналишда харакат қилсин. Бунда электроннинг траекторияси парабола кўринишида бўлиб, мусбат потенциал томон оғади. Электрон майдондан чиққандан сўнг хам инерция бўйича тўғри чизиқ бўйлаб текис харакат қилади.
Шундай қилиб, электрон ва майдон орасида ўзаро энергетик муносабат мавжуд.
1.2. ЭЛЕКТРОНЛАРНИ БИР ЖИНСЛИ БЎЛМАГАН ЭЛЕКТР МАЙДОНИДАГИ ХАРАКАТИ
Бир жинсли бўлмаган майдонда электронлар харакати мураккаб қонуниятлар билан боғланган холда ўзгаради.
Цилиндирсимон электродлар орасидаги радиалйўналишларда бир жинсли бўлмаган электр майдонни олайлик (1.4-расм).
Агар электрон ички электроддан куч чизиқлари бўйлаб харакатланса, у радиус бўйича тўғри чизиқли текис тезланувчан харакат қилади. Харакатланувчи электрон масса ва инерцияга эга бўлганлиги сабабли майдон остида F куч тахсир этади ва унинг траекторияси эгилади.
1.4-расм. Электронларнинг бир жинсли бўлмаган радиал электр майдонидаги харакати.
Агар майдон тезлатувчи характерда бўлса, электрон бошланғич v>0 тезлик билан эгри чизиқ бўйича харакат қилади. Секинлаштирувчи характерга эга бўлган бир жинсли бўлмаган электр майдонида электронларнинг траекторияси эгилади ва унинг тезлиги секинлашади.
1.5-расмда электронларнинг бир жинсли бўлмаган майдондаги харакат кўрсатилган, бунда уларнинг ўзаро таъсири хисобга олинмаган.
1.5-расм. Электронларнинг бир жинсли бўлмаган тезлатувчи майдондаги харакати.
Куч чизиқлари бир жойда тўпланишга харакат килиб куч чизиқлари орасига харакатланувчи электронлар оқими кирганда, уларнниг траекторияси электр майдон куч чизиқлари томон яқинлашади, яъни электронларнинг фокусланишига олиб келади.