Абадият қонунлари. 1-китоб - страница 10

Шрифт
Интервал


Алардин бош невараким Меҳриноззамонким, қизалоқ эрди, ушбу тахрири даврида мактабга ўқувга бормиш эрди, Шохруҳ мирзо ва келин Нозимахонларга бош фарзанд ва бизга бош невара бўлмиш бўлғай, бўлар бола бошидин, анчайин фаросатли, зийрак ва зеҳнли эрди, латифлиги дадилликка ажиб ўралмишликда эрди.

Элрух мирзогаким, Гулруххонниким, тўй бирла тушуриб келинди, «юзочди» маросимида келиннинг юз пардасин олмоқ Меҳриноззамонга бўлди. Гулруххонким, кўрарга кирур қўшни, қариндош, яқинларга чиқиб эгилиб келин саломлигин берур, Меҳриноззамонким кўрур, ул ҳам салом даъвосин тилар, «ёпинчиқни менга ҳам тутаюрсан» маънисин ажиб ишоралар бирла дер. Ёпурлар, ул ҳам эгилиб-эгилиб саломлар бермиш бўлгай.

Онгаким, салом бермоқ иши маъқул тотинмиш, уч ёшда рўмол ёпиниб, «аччалом”ни кунора канда қилмас эрди. Завқли иш бўлмиш. Ажабким завқ келтиргич ишлари онда кўп бўлмиш. Уч ёшгаким кирмагайким, нутқида «яъни», «умуман» каби сўзларни шошила-шошила, билар-билмас қўллар. Бешубҳаким, ниҳоятда ажойиб одамий чиқур ва ортимиздин юрур!

Ушбуни ёзиб битирурда Меҳримоҳга мавсум яна бир қиз невара дунёни келмиш бўлгай. Қалбин туби мўминагина, лек шаклланмиш руҳида қатъияти ва дадиллиги ва анчайин шўхлиги бор қиз бўлмиш. Тиловким, айнан хонадон вакиллари сингари ўзига хос ва ўзига мос дилбар қиз бўлур.

Ушбуниким тахрири мазмун кенгаюви бирла боғлиқ ҳолда узоқ муддатларга чўзилур, ҳар қайта тушилмишдин ҳар тиниқликлар бўлур. Орадаким невара Меҳримоҳ беш ёшга тўлмишдур, кунларнинг бирида ўзбек йигитин «онажоним онам, меҳрибоним онам» дея она тарифин келтира айтмиш қўшиғин жим тинглаб туриб, овоз чиқара баралла йиғлаб юборур, ҳайратларки, беш ёшли қизалоқда қалбдур, таъсирчандур, зурриёдким англовчандур!

Сўнг Моҳизар отлиқ қиз невара ҳам туғилмиш, полвоннамолиги бор, дадаси каби одамталпингич, лек ажибким, қалби нафис бўлмишдур, ул ҳамким элсуяр бўлгай. Бул қизлар ҳамким тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворликдамиз.


Яна бир фарзанд Элрух мирзодур, улким дили содда, лек нозик дидли, фаросатли, анчайин оқилликда ва дилбар, меҳнаткаш ва ажиб мутойибали йигит эрди, ҳаваслар қилгулик. Диёнати мустаҳкам эрди. Ёш тура, ният қилмиш, давлатчилик йўли бирла бормиш, ўн йил Қурияда ишламиш, мард ишламиш. Ул ерлардаким ўзбеклар ҳақида аларда яхши таассуротлар уйғотмиш. Топганин оилада ўртада беминнат баҳам кўрмиш. Одамийликда қойимдур. Онинг тасаввур-тушунчалариким одамийлик қонуниятидадур. Ажиб пурфазилат чиқмиш. Умрлар топсин!