Яна бир, ул ҳамким давр тилида эрди, «Нафосатшунослик бўйича қисқача изоҳли луғат» отлиқ, оилавий ҳамкорликда, Дилфузахонким бу ишда тенг туриб эрди, ул иш ҳам бу юртта ҳеч воқеъ бўлмамиш иш эрди. Лек у ҳам сезилмади, яна сезилмамишни сездирмасликка мойил бўлинур!
Яна бир илме айтилиб эрди, «Баркамоллик диёрига мансублик» отлиқ, латиф тилда, падари- бузрукнинг розилиги йўлида бахшида бўлмиш эрди, хўб бўлмиш эрди, ижод аҳли орасида эътирофлар топиб эрди.
Яна бир илмеким айтилиб эрди, давр тилида, «Бадиий адабиёт нафосати» отлиқ, дуруст салмоқли эрди, адабиёт, яъни тил, яъни дил гўзаллигин қонуниятларга солинмиш ҳолдаги бу даражадаги асар ўтмиш тарихда воқеъ бўлмишлигин ҳаётий аломатлари сезилмамиш. Онинг беқиёс афзаллиги шулким, авлодларга миллий маънавий мерос гўзаллигин қонуниятли тарзда англамоқ орқали ўзга тилларга қиёсламоқ имкони бўлур, алардаким ўз миллий тилига муҳаббат уйғотмоқ орқали, айнан руҳлантирмоқ мумкиндур. Кўзланмиш мақсад сори!
Бул ишким, миллий маънавий тараққиётда анчайин восита бўлгусидур!
Яна бир ишким, Бобурийнинг «Вақойиъ Бобурий» асарин лотинийга ўгириб, уч қайта мурожаат бирла ўгирма хатоларин ўнглаб чиқилмишдур. Улким турадур, лек ул асарнинг нашри ва китоб дўконларида оммалвшуви нашри бўлмишдур.
Яна бир ишким, падарибузрук томонидин бажарилмиш Бобурийнинг «Вақойиъ Бобурий» асарига қисқача изоҳли луғатга изоҳлар тайёрламоқда хизматда турилмиш, улким ўлкааро ўз жойларига таралмишдур, улни ҳамким лотиний ёзувга ўгиргач, ўгирманинг хатоларин қайта-қайта ўнглаб чиққач, нашр учун тақдим этилмиш бўлгай. Улнингким нусхаси бизда ҳамон турадур. Янги алифболи ёзувда шаклланмиш авлодларга «Вақойиъ Бобурий» асари томон, демакким, кўприк қўйилиб эрди.
Кичик ишлар ҳам саноқ топиб эрди.
Бири «Y асрдан XY асргача бўлган тарихий даврдаги туркий тил нафосати тараққиётига чизгилар» бўлиб эрди, давр тилида, илмийлиги оддийроқ чиқмиш, лек минг йиллик ичида юруб, туркий тил нафосати ривожин қиёсий пайпаслай кўрсатилмиш.
Тил, демакки, дил тараққиётин меъёрин белгиламоқликда асқотур.
Яна бири «Бобурийнинг „Вақойиъ Бобурий“ асари нафосатига чизгилар» отлиқ, замон тилида, чиройли мазмун чиқмиш. Онда келажакда бунёд бўлмиш тил гўзаллигин даврлараро ривожин ибрат учун кўрсатилмиш.
Яна бири «Башарият тараққиётида маънавиятнинг ўрни» отлиқ, давр тилида. Одамийзотнинг ибтидодан келмиши, маънавий ривожлана бормиши йўллари ҳақида фикр билдирилиб эрди ва Сомир ва Миср ҳақида сўзланиб эрди ва қадимги олимларнинг айрим фикрларига чизгилар берилиб ҳам эрди ва бул фан ибтидосин асарларидин англамиш ва шул сабаб устоз саналмишларнинг илмига таянилмиш эрди.