Абадият қонунлари. 1-китоб - страница 30

Шрифт
Интервал


Мисолан, замонавий даврларда Алишербекшунос рус олимлариким бор ва мўл бўлмишлар, туркий тилни тил эгасидин зиёда ўзлаштирмишлар ва туркий сўзни зиёда танимишлар, Алишербек туғилмишига беш юз йил бўлғайким, жангли оғир дамда йиғилишурлар, шамчироқда еростида нишонлашурлар, деюрларки, «келинглар, бу кун биз ҳам туркийда, онинг тилинда сўзлашурмиз». Туркий тилга, онинг ифодаловчанлигига ва гўзаллигига, Навоийга аларда эътироф ва эътиқод ва эҳтиром шул даражада бўлмиш бўлғай!

Ўзга миллат тилшунос алломаларинингким, туркий тилга бу қадар муносабати тилни сақламоқликка, тил гўзаллигига эришмоқ сари ҳам тараққий этиб бормоқликка жидд ва эҳтимом кўрсатмоқлик зарурлигига ишоратдур!

Дарҳақиқат, шу юртда яшаб, илмда изланиб ўтмиш рус миллатига мансуб олимларким бўлмиш бўлгай, алар ўзбек тилида ўзбеклардинда зиёда соф ва тиниқ сўзлагувчи эрканликларин падарибузрук неча-неча ошкора фахр бирла эътироф этмиш эрди. Эски даврга хос ул рус алломаларидин бири кўрилмиш эрди, нутқда ўзбекдин зиёда тозадур, ўзин тутмиши, кийинмиши ўта оддийдур, ажабким чин одамийликда турур эрди.


Яна бир эътирофда рус Толстой эрди, виждони бутун, тафаккур кўлами кенг бўлмиш бўлғай. Бир ўй келса, шу даражадаким, бир тугал фикр қоғозда юз қаторга етур, нуқта келмас. Бир фикр баёнига беш-олти юз сўз қўллайдурки, ўқилур малол бўлмагай. Даҳоси кучли бўлмиш бўлғай ва истеъдоддадур. Одамий мавжудотга хос ҳис ва муносабатлар хусусида камёб саналур асарлар битмиш. Айнан тафаккур қолипларин авлодлар учун ондин олмоқликда айб йўқтур, ул усулларким, ондин авлодлар даҳоси кучаймиш бўлгай, инсон руҳиятида ақлнинг тасаввурлар биносидин маъни йиғмоқ услуби ривожланур. Бул даврларким андоқларким курраи заминда бўлса, бармоқ етар саноқли эрур.

Онинг дунёвий ҳаёт машаққати онда эдиким, қайдин ҳам англамиш бўлгай, ҳаётнинг мутлақ мантиғин англаб етмамиш эрди, ончаким дунёни, ҳаётни оқибат суймаб эрди.

Булким ибрат учун айтилурким, одамий мавжудотга дунёни суймоқлик айб эрмас эрур, лек ул суймоқликни суистеъмол қилмоқ хилофдур, одамий мавжудот учун қонуниятсизлик эрур.

Чун инсон ҳилқатига жо бўлмиш суймоқ, севмоқ хоссаси номоддий жараёнлардур, ул хусусда келгусидадур, ва коинот-табиатнинг ўзи ҳам, гар қонуниятли тартибдаги тафаккур бирла кузатилса, гўзалликлардин иборатдур, асли.