Бул ижобий жараёнларнинг барчаси одамий мавжудотнинг қонуниятли маълумотдин маънавий, яъни номоддий озиқланмоғи бирла кечмишдур.
Ул меваларким, илмдадур, санъатдадур, тахир эрмас, чучук эрмас, туппа эрмас, бетаъм эрмас, билакс, сезгувчига, сеза билгувчига мазаси кўп ва хўб тотли ва одамий мавжудотлик йўлида ўзига хос ва мос даражада сиёҳ ва гўзаллик юқтиргувчи, ўз ўрнида мазмунан бойинтиргувчи, одамий мавжудотлик сифатларин ўзликда мужассам этмоққа йўллагувчи, дунёвий ҳаёт гўзалликларин ҳис этгувчи одамий мавжудотга айланмоқлик йўлида хизматлар қилгувчи бўлгай.
Бир Абдулла Қодирийким, виждони бут эрмиш, тили, демакким дили чирой топиб эрди, маъқул сўзламишдур. Китобатлар битмиш, сўзсиз, авлодлар учун ибратли чиқмиш, лек онинг ўзи ул каби китобатлар қурбони бўлмиш, вазиятким тақозо этмиш эрди. Онинг адабий тиликим, ўз даврида миллат мумтоз адабий тилининг энг сўнгги намунаси бўла билмиш эрди, ондин сўнгдин мумтоз адабий тил аломатларин жуда кам кузатилиб эрди ва ибрат учун ушбу ул тил услубида битилиб эрди.
Бири Абдулла Қаҳҳорким, ҳикоятни қисқа ва мухтасар қилмоқ ҳадисин олиб эрди.
Бирлари Ойбек ва Ҳамид Олимжон ва Уйғун ва Зулфия ва Эркин Воҳид ва Абдулла Ориф ва Муҳаммад Юсуф ва Турсуной Содиқ қизи ва ул кабиларким, бениҳоя кўпдурлар, даврни чиройли куйламиш эрдилар, барчаси одами даврий эрдилар.
Ул кабилар ва олиму алломалар ва созандалару қўшиқчилар ва рассому ҳар турлук касбикор-ҳунармандлар бул даврда бул юртда жуда мўл-кўллик топиб эрдилар, ончаким онинг мисоли ҳеч бир даврларда кўрилмамиш эрди, аларнинг бул дунёдаги одамий маънавий тарақиёти, ул тараққиёт гўзаллигин ифодаси мисол ишларин айтмоққа адо йўқтур.
Падарибузрукка даврдош бўлмиш, юртда чин олимлик топмишлардин бир Алихонтўра Соғуний домла эрди. Тарихни дуруст кўтариб эрди. Андоқлар даражадаким, булким осон эрмасдур, анчайин изланмоқлик талаб этур, мисолан, Амир Темур қачон, қайси мамлакатда, ким бирла қай мавзуда сўзламишидин ҳар нечук бохабарликда эрур эрмиш.
Улким 30—35 ёшларга етар-етмас йигитликдаги падарибузрукни эътирофлар этгай, суҳбатда назаридин хўб ўткармиш бўлгай, сўнграларда падарибузрукни тилаб, бир неча суҳбатлар уюштирмиш бўлгай, хабари маълумликда эрди.
Яна бир Азимий эрди, падарибузрук таҳсил айтмиш, таҳсил олинмиш таълими олийда бош раҳбарликда эрди, шуаролардин эрди, бир айтса, ғазалларни дуруст айтмиш эрди, эртароқ, таҳсил тугамай, даврадин турмиш бўлгай.