Онингким укаси бўлмиш бўлгай эрди, Охунжон отлиқ, ҳисоб илмидин анчайин тиниқ билгич эрди, ончаким ул кабилар вилоятда икки-учдур, ул ҳам домла эрди, сершогирд бўлиб эрди, ҳисоб илмида ҳар не нозик ва чуқур қонуниятли маълумотларниким одамийга етказа билур эрди.
Бир Маҳжурийнинг ўғли Мақсудбек хожи эрди. Маҳжурийким домулло бўлмиш эрди, ўз даврида қувғин ва машаққатлар кўп тортмиш бўлғай. Онинг ўғли Мақсудбек хожи ҳам мумтозликка мансубдур. Ажиб ишлари бор эрди. Бири қўли ва кўзи етмиш илмли кишилардин маълумотларким йиғиб, девон тартиб қилиб эрди, падарибузрукни ҳам ул девонга боғлаб эрди. Ўзи исломий эрди, ибодатгўй эрди, жўн қироатли эрди. Кўп маъқул инсон эрди, эътироф бирла муносабатда турур эрди. Йўқлаб, бир неча суҳбатлар қурилмиш эрди. Борилур, кўришилур, албат мақсад бирла бир иш устида турур, ҳар нечук дурустдур!
Яна бир шоир Рафторий эрди. Замондош эрди, жўшқин эрди, шеърким онга қуйилиб келмиш эрди, бир уринса, они жуда тез биткарувчи эрди. Шеърларин маъниси ҳар турфадур, илҳом-ла ҳар соҳага қарар, тўхтовсиз шеърга солур, дурустдур. Илҳом-ла тошқинлигин ўзи ҳам сезмас, лек анчайин чапани ҳам эрди. Эътироф бирла муносабатда эрди. Тадбирларда келгувчи эрди. Устоззода санаб эрди. Шеърият бобида ажиб суҳбатлар кўп тутилиб эрди. Ўзи тилаб эрди, онинг шеърлари саралаб берилмиш, дуруст сайланма бўлмиш, оммалашурми ёинки йўқ, онингдиндур, лек сайланмада сўзбошидаким онинг жамият учун аҳамиятли қирраларин ёритиб, кўрсатилиб эрди. Улким даврбопликда эрди. Янаким ҳар йил неча-неча ўнлаб таълим масканларида ўзи бош суҳбатлар уюштирмаса, кўнгли тўлмас эрди. Ажаб, улким фидойиликда, эзгу фикр таратурликда эрдиким, ул шижоат, ул интилув, ул иш бошқа шуароларда кузатилмамиш эрди. Ўзи эрса, сал чапанироқ эрди. Ушбунинг тахрири даврида қўрққисдин даврани тарк этмиш бўлгай.
Яна бир шоир Фарид Усмон эрди. Ажабки, гоҳ назмда эрди, гоҳ насрда… Ҳар нечук даврбоп ўйларни қолипга сола, қофиясин келтира билур эрди. Падарибузрукка ихлоси баланд эрди. Ўзи ўзбек дўпписин бошидин тушурмас эрди, лек дўппин бошда қияроқ тута киюр эрди, чапаниликка мойилликдин. Лек сўзни тоза келтирур эрди.
Яна бир қўшиқчи Шерали Жўра ўғли бўлмиш. Эшитилмишки, ўспиринликда, таҳсил даврида санъат олийгоҳида онга домуллолардин «сенда қобилият йўқтур, санъатдин нари бошқа касбга бор» дегувчилар ҳам бўлмиш бўлгай.