Абадият қонунлари. 1-китоб - страница 35

Шрифт
Интервал


Сўнгралар такомили ончалар бўлмишким, миллийликда бир қўшиқ айтса, бундин зиёдаси бўлмас дея ҳисоблаюрсиз, ул яна янгисин айтса, воажабки, маъни ва оҳангда ондинда зиёда чиқур. Таҳсинларга лойиқ. Миллий қўшиқчиликда онинг маҳорати тенгсиз бўлмиш. Эл-юрт олқишин ҳисобсиз олмиш. Маъни-мазмунга муносиб оҳанг келтирадур. Оҳанг ичра маънига қарай бўғин ифодасига ўзига хос оҳангни танлай ва айта билмишдур, номи тарихда турур. Ушбунинг тахрир даврларида ҳам ҳаётда эрди, байрам-тадбирларда элга ўз қўшиқлари бирла кўринув бериб турур эрди, топмиш икки ўғил фарзанди ҳам ота йўлида санъаткорликда эрди.

Қўшиқчилардин яна бир Ўринбой Нурали ўғли эрди. Тик келбатли, мағрурлигин нишонаси бор, лек муомала қилса, кўп маданиятли ва камтарин эрди, овозида куч бор эрди, қўшиқлари ўз маъни ва оҳанг йўлида эрди. Асли Намангоний эрди, Андижонда ўқиб, узоқ йиллар ишлаб юриб эрди. Сўнгралар Наманганга оилавий кўчиб эрди, лек иш шунчаликка бориб эрдиким, Намангонийлар они Андижоний билурлар, қизиқ! Падарибузрукни устоз санаб, эътиқодда турур эрди, кўп оқибат ва садоқатлар кўрсатиб эрди. Улнинг падарибузрукни йўқловларида бир неча бор кўрилмиш эрди. Ул ҳам даврадин эрта турмиш бўлгай.

Яна бир Муножотхон Йўлчи қизи эрди. Санъаткорлардин эрди, Андижоний эрди, мумтоз қўшиқларни ончалар куйларким, қалб тори қалқинур. Бу аёлга ҳамким таҳсинлардур! Ушбуни битур маҳалларда онинг ёши салмоқ топиб эрди. Ёши улғайгач, пойтахтда санъат олийгоҳида таҳсил айтмиш эрди.


Яна бир, бўлмоғи мумкин Қуво тарафдин, Юлдуз Усмон қизи эрди, оқибат пойтахтга бориб эрди, онда қолиб эрди, дуруст қўшиқлар яратмиш ва айтмиш эрди, лек эркакшодароқ эрди, тик сўзлар эрди, аёвсизроқ сўзлар эрди. Ончалар хизматлар қилибдурким, лек ул аёвсизлигидин кўплар они суймамиш эрди, не ажаб!


Яна бир Шаҳрихоний Озодбек Назарбек ўғли эрди, санъат сабаб сўнгралар Тошкентга кўчмиш эрди, сўнгги даврларда юртда маданийлик вазири бўлиб ҳам эрди, дурустлар куйлар эрди, халқ ардоғида эрди. Онинг қўшиқлари ҳам узоқ даврлар турур.

Янги даврда ҳар турфа замонавий усулларда куйлагувчиларким мўл-кўл бўлмиш, лек ўзлари аксар давр шамолида ва ишлари ўткинчиликда қолмишдур, ўзлариким англамаслар…

Рассомлардин Обиджон Аббос ўғли эрди, бобомиз Араббой ака бирла тенгдош ва қадрдон бўлмиш машхур санъаткор Аббос Бакир ўғлидур. Расм ва суръатларни ранг бериб мўйқаламда чизадур, анчайин дуруст чизадур, айнандур. Падарибузрукимиз суръатин ҳам яратмишдур, бизга совға қилмиштур, сақланмоқда. Онинг асарлари мўлгина. Бир неча суҳбатлар тутилиб эрди. Маъниси, мақсади бор одамий бўлмиш бўлғай. Лек онинг тасаввурлари ва ғоявийлиги бир касбга чуқур тушмишлиги сабаб чегараланмиш эрди. Лек асарлариким неча юз йилликлар турур.