Ул учрашув сабаб падарибузрук руҳланур, шаҳарда, мустақил ҳаётда ёлғизликда турмиш ёш йигит суянчиқни сезур ва ўз ҳаётин, ўз ҳаётий режасин, ўз орзу-хавасларин янгидин бошлар. Ушбуни ул даврдаги ул ожизликка етмиш ҳолатларидин қаттиқлар ўксина, дил куюки бирла ва ўз акасидин ул қўлламишлик, ул тиламишлик, ул елкадошлик, ул дилдошлик ишларидин чексизлар миннаторлик ҳисси бирла ҳамки фахр, ҳамки озоридил аломатлари бирла сўзлаб бергувчи эрди…
Алардин сўнг падарибузрук бўлиб эрди, сўнг аммалар Ҳафизахон, Азизахон, Вазифахонлар, сўнг кичик Фазлиддин амаки, улким чапанироқ эрди, бўлибдурлар.
Азизахон аммаким, кўп меҳрли, эътиборли, эътирофли, сўзи ширин бўлмиш эрди, лек оғир ориза сабаб анчайин эртароқ даврадин чиқмиш бўлгай…
Сўнгралар падарибузрукга ҳислар ва алардин меросийлик қадамида қишлоқдаги Нўъмонжон амаки ўз оиласи бирла яшамиш «катта эшик”ни ва Фазлиддин амакини йўқловлар дуруст кечмиш, алар ҳамким эътибори ва эътирофи анчайин бўлиб эрди, ҳар нечук аларнинг меҳрли ва миннатдор назарин ҳар бормишда сезилур эрди.
Фазлиддин амакинингким, кетур даврларидаким, кўришилмишда онда падарибузрук суръати илғанур эрди…
Барча аммалар барча ўз ака-укаларин ҳам, лек падарибузрукни ўзгача, кўп ва хўб суймиш бўлгайлар. падарибузрукнинг ҳам аларга муносабати ўзгача эрди…
Оқтепа қишлоғида бул уруғ дуруст тараққий топмиш ва таралмиш бўлгайким, ҳар хонадонга қай тарафдиндур бир боғланув чиққай.
Аъзамжон амакидин Шаҳодат опа, билмон, балким онинг онаси сўнгралар турмуш тутмишга балким мажбур бўлмишдур, ёинки йўқ, ҳар нечук ул опа бирла ҳам дилдошлик бордур, Ҳасанбой ака сабаб ондин таралмиш фарзандлар ҳам бўлгай, аларким Олтинкўл тумани марказига яқин Қорақалпоқ қишлоғида эрдилар, одами оддий бўлмишлар.
Онахоннинг оналари Ёқутхон буви дўппидўзлик ҳунари бирла шуғулланиб ўтмишдур, «хом» чустий дўппиларниким олиб, қиррасин келтириб созлар, елимлар, қуритур, яна созлар, яна қуритур, ишни охир маромига етказур эрди, нисбатан каммеҳнат, яъни кам ипак «хашаки» дўппиларни суймас, «тоза» дўппи бирла иш тутур эрди. Ҳар нечук шаҳарда оз сонли бўлмиш дўппидўз аёл ҳунармандлар орасида анчайин танилиб эрди.
Ул даврларким, ёшлик даврлари эрди, кўчада кўп эркаклар дўппи кийиб юрур эрдилар, жумладин, падарибузрук ҳам, амакилар ҳам, айниқса, ёшликдин бошлаб, эс танир ёшдин бошда дўппи доимийликда эрди. Янги даврким анчайин замонавийлик бўлмишки, эндиликда кам эркак дўппи киюр, тўй ва эҳсон-тадбирларда кийилур, аксар катталар бошида кўрилур, ёшларда жуда кам ҳолатларда бўлур даражада.