лаш, майдалаш ва саралаш учун асбоб-ускуналар танлаган. 2.6-жадвалда ҳар хил фирмалар ишлаб чиқарган МКЦ тажриба ва коммерция препаратларининг характеристикаси келтирил- ган.
2.6-жадвалдан кўринадики, газ ҳаво аралаш водород хлорид- дан фойдаланиб гидролизланган целлюлозадан олинган МКЦ тажрибада олинган препаратнинг сифат кўрсаткичлари импорт- дан олинганлардан фарқ қилмайди.
2.6-жадвал
Ҳар хил фирмаларда ишлаб чиқарилган МКЦ препаратларининг характеристикаси (ЛесПромИнформ №5 (143), 2019 г.)
– Наноцеллюлозанинг олиниши ва хоссалари Наноцеллюлоза деб барча нанометрли целлюлозали суб-
стратларга айтилади. Материалнинг ўзига хослиги микрострук- турасининг ўта тартибланганлиги, нуқсонсизлиги, кристаллик соҳаларнинг мавжудлигидир. Булар наноцеллюлозадан тайёр-
ланган материалларнинг юқори пишиқлигини таъминлайди: ме- ханик таъсирга қаршилик модули – 138 ГПа, узилишга қарши- лиги, пишиқлиги —9ГПа гача. Сўнгги йилларда нанотехнология- нинг ривожланиши билан бир қаторда, илмий тадқиқот ишлари ҳам ривожланиб бормоқда. Наноўлчамли ва наноструктурлан- ган целлюлоза, уларнинг шаклланиш жараёнини, хоссаларини ўрганиш асосида нанотехнологияни такомиллаштириб, ўзига хос хоссали материаллар олиш имкониятлари яратилмоқда.
Наноцеллюлоза – бу целлюлозанинг наноўлчамли толалари тўплами бўлган материал. Толаларининг қалинлиги – 5 – 20 нм, узунлиги 10 нм дан бир неча мкм гача. Наноцеллюлоза – титиб нанозаррачаларгача майдаланган целлюлоза толалар. Наноцел- люлоза гель кўринишдаги коллоид масса, қатлам ва чўкма ҳо- сил қилмайди. Бу материалнинг структураси игна кўринишда зичланган. Наноцеллюлоза иккита ўзига хос хоссага эга. Би- ринчиси, ўта мустаҳкам, мустаҳкамлиги жиҳатидан зангламай- диган пўлатдан юқори. Иккинчиси – псевдо пластиклиги, яъни оддий шароитда қуюқ ва физик бирлашиш (тебратиш, булғлаш ва ш.к.) да суюқ моддага ўхшаб ўзини тутиши.
Наноцеллюлозалар уч асосий турга бўлинади: нанокристал- лик; нанофибрилланган ва бактериалланган. Буларнинг кимё- вий таркиби бир хил. Морфологияси, заррачаларининг ўлчам- лари ва кристаллиги бўйича фарқланади. Алоҳида хоссалари – хом ашё тури ва олиниш усули билан фарқланади [46, 48]. Нанокристаллик целлюлоза бошқача «нановисер» деб ҳам юри- тилади. Наноцеллюлоза кислота билан гидролизлаб олинган фибриллсимон механик пишиқлиги бўйича энг юқори ҳисобла- нади. Кўриниши калта стерженга ёки ип кўринишли кристалл- га ўхшаш, диаметри 20 нм, узунлиги 100—500 нм, кристаллик даражаси 54—85% [72,73].