Читать Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади - Ибадулла Байджанов

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади

На данной странице вы можете читать онлайн книгу "Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади" автора Ибадулла Байджанов. Общий объем текста составляет эквивалент 60 бумажных страниц. Произведение многоплановое и затрагивает разнообразные темы, однако его жанры наиболее вероятно можно определить как публицистика, современная русская литература, историческая литература. Книга была добавлена в библиотеку 06.08.2023, и с этой даты любой желающий может удобно читать ее без регистрации. Наша читалка адаптирована под разные размеры экранов, поэтому текст будет одинаково хорошо смотреться и на маленьком дисплее телефона, и на огромном телевизоре.

Краткое описание

Ушбу китоб муаллифи, И. С. Байджанов Хоразм воҳаси маркази Урганч шаҳрида амалга оширилган ва оширилаётган улуғвор ишлар, бунёдкорлик жабҳалари, маънавият ва маърифат масканлари, фидойи замондошлари ҳақида фахр ва иштиёқ билан ҳикоя қилади. Китобнинг иккинчи қисмидан меъморчилик муаммолари, замонавий, кўркам обод шаҳар бунёд этиш борасида ечимини кутаётган масалалар хусусида баҳс, мунозара юритилади. Қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Книга Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади онлайн бесплатно


© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016


Редактор Абдулла Сафоев

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров

Корректор Рустам Ибадуллаевич Самандаров

Корректор Меҳрибон Сафоева


ISBN 978-5-4483-5005-4

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Байджанов Ибадулла Самандарович


Ҳумо

Улуғлар руҳи мададкор

Сўз боши


Хоразм! Бу биргина калимани тилга олишимиз биланоқ кўз ўнгимизда жаннатмакон ўлка намоён бўлади, қалбларимиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлиб тошади. Ўз бағрида Аль-Хоразмий, Беруний, Паҳлавон Маҳмуд, Шайх Нажмиддин Кубро, Аз-Замахшарий, Огаҳий, Жалолиддин Мангуберди каби улуғ зотларни камолга етказган ва улар орқали ўзбекнинг шон-шуҳрати, ақл заковати, ирода ва жасоратини жаҳонга танитган бу табаррук тупроқнинг ҳар қаричи кўзга тўтиё, муқаддас. Президентимиз И. А. Каримов Хиванинг 2500 йиллиги юбилейи тантаналарида сўзлаган табрик нутқида «Хоразм муқаддас замин, ўзбек давлатчилигининг тамал тошлари бундан 2700 йил муқаддам айни Хоразм воҳасида қўйилган. Хоразм тарихи ўзбек давлатчилигининг асоси, унинг қудрати ва қадимийлигининг тасдиғидир» деган эди. Юртбошимизнинг ишонч билан айтган бу сўзлари ҳар бир хоразмлик қалбини тўлқинлантириб, ота-боболаримизга муносиб бўлиб яшашга ундайди.

Агар кўҳна Хоразм харитасининг ўтмиши ва бугуни билан танишадиган бўлсак, унинг маркази Урганчда ҳам улуғвор ишлар амалга оширилганлигининг гувоҳи бўламиз. Бир-биридан муҳташам бинолар, йўллар, хиёбонлар, боғлар барпо этилди. Аэропорт, вокзал, кинотеатр, меҳмонхона, мустақиллик шарофати билан қурилган қўшма корхоналар – Урганч кўрки, Хиванинг 2500 йиллиги, Урганчнинг 350 йиллиги муносабати билан воҳа маркази янада гўзаллашди, обод, кўркам, хушманзара масканга айланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 1999 йилда бирданига икки улуғ сана – Ватан озодлиги йўлида жонини фидо қилган довюрак курашчи, миллий қаҳрамон, жаҳон халқлари тарихида ўчмас из қолдирган Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги ҳамда халқимизнинг миллий маданияти, маънавияти ва маърифати тараққиётига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, тарихнавис, таржимон, давлат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 190 йиллиги тантаналари ҳам айнан Хоразм маркази Урганч шаҳрида кенг нишонланади. Ана шу юзадан чиқарилган қарорлар бўйича бу улуғ анжуманларга қарата тайёргарлик ишлари аллақачон бошланиб кетди. Белгиланган тадбирларга кўра кенг кўламда бунёдкорлик, ободонлаштириш, ташвиқот ишлари олиб борилади. Хоразм, бу муқаддас масканда камолга етган улуғ инсонлар, Урганч ва урганчликлар ҳақида қатор рисолалар чоп этилади. Шулар қатори ушбу китоб ҳам икки улуғ айёмга арзугулик тўёна ҳисобланади. Бу китобда воҳа юраги ҳисобланган Урганч мисолида муқаддас заминимиз Хоразмда туғилиб, камолга етган буюк инсонлар, ота-боболаримизга бўлган муносабат чин дилдан изҳор этилади, Урганчнинг ўтмиши бугуни ҳақида фахр билан ҳикоя қилинади.


Читайте также
Кто бы заметил твоё исчезновение? Семья? Друзья? В мире где люди пропадают каждый день, твоё исчезновение ничего не изменит. Обычное письмо может по...
Что-то тут с жанрами.. никак не подходят.. наш жанр.. всем пиз..ца анотаци.. это я писать не умею.. что и о произведении сказать можно..) но вот нр...
В последнее время все большее число людей интересуются здоровым образом жизни и таким важным его аспектом, как здоровое питание. В сети Интернет уже м...
«Атланты держат небо на каменных руках…» – эта песня стала настоящим гимном «шестидесятников», а сам Александр Городницкий – живым классиком и одним и...
В книге рассматриваются факторы принятия мер, усиления управления городами, вопросы эффективной децентрализации, совершенствования управления столичны...
Дается анализ состояния проблемы городов Узбекистана, России и других стран, рассматриваются проблемы взаимодействия человека с окружающей средой на у...
Ушбу китоб муаллифи, меъморчилик фанлари номзоди И.С.Байджанов «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”ни ўқитишда плакатлар альбомидан м...
Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида «Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадр тайёрлаш миллий дастур» ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этилмоқда. Ушбу китобда кол...
Кўча йўл ва транспорт майдонларини лойиҳалашни асосий принциплари яратилади, режалаштиришни унификациялашган чизмалар асосида транспорт ва пиёдалар ха...
Ушбу илмий маърифий тўпламга Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида Урганч Давлат Дорилфунуни олимлари билан ҳамкорликда Хоразм Маъмун академияси фаолият...
Ушбу қўлланмада ХХ асрнинг замонавий чет эл архитектураси ривожланишига қисқача умумлаштирилган маълумот берилган. Жаҳон архитектурасининг асосий йўна...
Мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг архитектура ва шаҳарсозлик ва бошқа йўналишлари бўйича магистратура босқичи ва «Илмий тадқиқот метод...