Материал – фазовий муҳит – шаҳарсозлик фаолиятининг натижасидир. Шаҳар муҳити кўп образлилиги, мазмунан бойлиги билан зарур масалаларни атрофлича ҳал қилишда турли соҳа мутахассисларини бу ишларга жалб қилинишини талаб этади.
Шаҳар муҳитини замон талаби даражасида бўлиши аввало шу шаҳардаги табиий асосларга боғлиқ. Аҳоли пунктининг материал фонди ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга. Чунки шаҳар ўзининг бутун таркибий қисмлари, турар жой бинолари ва жамоат иншоотлари, саноат комплекслари ва техник қурилмалари, магистраллари ва транспорт воситалари билан фазовий материал муҳитини сифатини яхшилайди ёки аксинча ёмон аҳволга олиб келади.
Шаҳар муҳитини ташкил этишда асосий тамойил қилиб тўлиқлик ва бўлинмаслик, унинг ҳамма таркибий қисмларини бир – бириси билан узвий боғлиқлигидир. Жиддий аҳамиятга эга бўлган боғлиқ жиҳатлардан яна бири шундаки, одамлар томонидан бу фаолият доимий бошқариб турилади.
Шаҳар муҳити сифатини таъминловчи ва белгиловчи омиллар нимада? Биринчидан экологик, мувозанатни сақлаш лозим. Иккинчидан, аҳолининг ҳаётий фаолияти, жамиятни ижтимоий – маданий ривожига қўшаётган ҳиссасини эътиборга олиб, уларга яшаш, ишлаш, дам олиш шароитларини тўла – тўкис яратиб бериш зарур. Бу эса одамларнинг ўз ён атрофидаги предметларни, меъморий – фазовий, техник тузилмаларни қадрлаши ва такомиллаштириб бориши билан чамбарчас боғликдир.
Шаҳар шароитида кўпинча антропоген типидаги муҳит устун келади, илмий-техника прогресси аҳолининг ўзига яраша ўсиб бораётган талаблари ва заруриятлари асосида ҳаётий шароитни ташкил қилишга хизмат қилади ва таъсир доирасини ўтказади.
Шаҳарлар ўзининг саноат иншоотлари, зич қурилиш-лари, аҳолининг кўплиги, турлича фаолият билан бандлиги, сунъий инженер – техник қурилмалари билан табиий муҳитни таниб бўлмайдиган даражада кўринишга олиб келади. Янги мураккаб система – биотехниксфера пайдо бўлади. У ўзининг муҳим, ҳали тўла аниқланмаган ва тарихий ўзгарувчан қонуниятлари негизида яшайди ва ривожланади. Одамлар атрофини ўраб турган муҳитни сифат даражасини кўтариш билан боғлиқ масалалар, яъни уни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва қайта ўзгартириш кўпроқ шаҳарсозлик аҳамиятига молик бўлган муҳим давлат вазифаси эканлигини англаб етадилар.
Шаҳар муҳитини меъморий режалаштириш одамлар-нинг ижтимоий фаолиятини оширади. Жамиятнинг тараққий топиши, маданий ривожи, техник имкониятлари ва табиий ресурсларини тобора бойиб, талаб даражасига кўтарилишини ифодалаб беради. Меъморий режалаштириш шу боисдан ҳам муҳим давлат аҳамиятига молик иш деб баҳоланади.