Бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозим: пойтахтимиздаги Мустақиллик майдони ҳар биримиз учун жуда азиз ва мўътабар. Кейинги йиллларда мамлакатимиз бош майдонида халқимизнинг асрий урф – одатлари, маданияти, қадриятлари ва миллий меъморчилик анъаналари тобора теранроқ акс этиб бормоқда. Истиқлолимиз меъмори – Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида Мустақиллик майдони жазибали масканга, яхлит ва мукаммал мажмуага айланиб бораётганини кўриб, қалбимизда фахр – ифтихор туйғулари жўш урди.
Фақат пойтахтимизда эмас, мамлакатимизнинг барча ви-лоятларида, шу жумладан, қўш соҳил этагидаги бизнинг Хоразм воҳасида ҳам юртбошимизнинг саъй ҳаракатлари, ташаббуси билан рўёбга ошган ва ошаётган бунёдкорлик ишлари элдошларимизга ғурур ва сурур бағишлайди. « Авесто» боғи, Жалоладдин Мангуберди хиёбони, Хоразм Маъмун академияси, яна қанчадан қанча муҳташам иморатлар, гўзал боғ ва хиёбонлар, равон йўллар, кенг кўчалар…
Булар бари мустақиллик шарофати, юртбошимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаганимиз ва бўлмаслигимизнинг ифодаси сифатида олиб борилаётган улуғ ишларга бош бўлаётганлиги-нинг натижасидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 04.04.2002 йил 354—11-сон қарорига мувофиқ амалга киритил- ган «Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодекси»да жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахсларниг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари, фуқароларнинг қулай, яхши фаолият кўрсатиш муҳити билан таъминлаш, умуман шаҳарсозлик фаолиятининг асосий талаблари очиқ – ойдин кўрсатилиб берилган. Китобни ёзиш жараёнида, ушбу ҳаётбаҳш қарор билан қайта – қайта танишиб чиқдим ва шунга таянган ҳолда ўз фикр мулоҳазаларимни изҳор этишни бурчим деб билдим.
Китобда ўртага ташланган муаммолар ўз ифодасини топиб, мулоҳазаларим ҳаётга тадбиқ этилса, шаҳарларимиз обод, гўзал, кўркам бўлишига, жаннатмакон Ўзбекистонимиз янада гуллаб – яшнашига оз бўлсада ҳиссам қўшилганидан бахтиёр бўлар эдим. Китоб қўлёзмаси билан танишиб, масла-ҳатлар берган ҳамкасб дўстларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман.
ШАҲАРЛАРНИНГ МАТЕРИАЛ ФАЗОВИЙ МУҲИТИ
ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ
Шаҳар муҳити халқ хўжалигини режалаштириш, қури-лишни қонунчилик негизида тартибга солиш, шаҳарларни материал-техник тузилмасини, лойиҳалашни меъморий режа-лаштиришни, инженер – техник ҳолатини мураккаб жараён-ларини бошқаришни ташкил қилишдаги комплекс тушунчадир.