Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - страница 4

Шрифт
Интервал


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм Маъмун Академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида» қабул қилган қарори бутун элдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинди. Шу асосда алоҳида тадбирлар, режалар белгилаб олинган эди. Уларни амалга ошириш тезкорлик, изчиллик, уюшқоқлик ва энг асосийси юқори сифат, юксак дид билан олиб борилди. Урганч аэропортидан то Хивага келгунча катта магистрал йўл таъмирланди. Хоразм Маъмун Академияси биносининг ичкариси ва ташқариси ҳам дунё андозалари асосида тўла таъмирланди. Янги жиҳозлар, ускуналар, ўқув қўлланмалари, кўргазма- ли воситалар келтирилди. Энг замонавий компьютерлар олимлар, тадқиқотчилар хизматида. Республикадаги ва академиянинг ўзидаги нашриётларда юбилейга бағишланган китоблар, буклетлар, плакатлар чоп этилди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Урганч Давлат Дорил- фунуни, Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи, Хива педагогик касб- ҳунар коллежи ҳамда ЮНЕСКО халқаро жамияти билан ҳамкорликда қатор илмий анжуманлар ўтказилди. Дунёнинг 20 дан ортиқ кутубхоналари ва музейларида мавжуд Академия ҳаётига оид хужжатлардан нусхалар олинди.

Кенг миқёсда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бунёд- корлик ишлари олиб борилди. Академия биноси билан ёнма-ён аллома- лар ҳиёбони, амфитеатр барпо этилмоқда. Боғ, гулзорлар яратилди. Фавворалар ўрнатилди. Чиройли панноларда Республикамизнинг мустақиллик йилларидаги ютуқлари, Ўзбекистонимизнинг жаҳонаро нуфузи намоён бўлиб турибди.

Хоразм Маъмун Академияси юбилейи муносабати Хивада «Компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи» қурилиши жадал олиб борилмоқда.

Қадимий ва ҳамиша навқирон Хива меҳмонларга мунтазир. Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги абадий шаҳар, миллати- миз фахри, Шарқ гавхари бўлган Хива бағрида яна бир улуғ байрам- Хоразм Маъмун Академиясининг 1000 йиллиги тантаналари шукухи қалбларимизни яйратади, дўстлигимизни мустахкамлайди, меҳнат ғалабаларига, ижодга ундайди.

Истагимиз-бундан буён ҳам Ўзбекистонимиз довруғини ошириш йўлида ҳормай-толмай фаолият кўрсатиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, буюк келажагимизни яратиш ишига муносиб ҳисса қўшиш! Бу борада республикамиздаги нуфузли илм ва касб-ҳунар даргоҳларидан бири бўлган бизнинг Урганч қурилиш касб-ҳунар даргоҳимиз ҳам қизғин ва жўшқин фаолиятини изчил давом эттирмоқда. Буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларини тайёрлаш учун бутун куч-имконият, тажриба ва билимларимизни ишга соламиз.