Мен муаллифни ва у раҳбар аҳил жамоани қўша шодиёналар билан қутлаб, мустаҳкам соғлик, ишларига ривож, барака тилайман.
Р.М.Аҳмедов,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган архитектор.
Ибадулла Самандарович БайджановАрхитектура номзоди
Шонли йиллар, шарафли ишлар
Хоразм азалдан бунёдкорлар эли. Қадим аждодларимиз томонидан бунёд этилган муҳташам иморатлар, салобатли саройлар, қасрлар, масжид – мадрасалар, миноралар, карвонсаройлар, бозорлар ота-боболаримизнинг қанчадан қанча меҳнати, заҳмати, маҳорати, машаққати эвазига қад ростлаган. Бу интилишлар, изланишлар, заҳматлар эса ўз самарасини бериб, яхшилик ва гўзаллик тимсоли бўлган кўпдан кўп бунёдкорлик маҳсуллари бизгача етиб келган. Табиийки йиллар ўтган сайин жамиятнинг ривожлана бориши натижасида архитектура иншоотлари, бинолар, йирик қурилиш мажмуалар турлари ва уларнинг кўриниши ҳам ўзгариб, замонавийлик касб эта боради. Халқнинг турмуш шароити, маданияти, табиий шароит бунёд этиладиган иншоотларда ўз ифодасини топади. Миллий услублар замонавий жиҳатдан бойитилиб, сайқал топиб туб аҳоли манфаатларига мос иншоотлар, бинолар қад ростлайди. Ҳар қандай замон, давр муҳитига кўра қурилиш соҳасида қилинадиган ишларга талаб, зҳтиёж ошиб бораверади. Аҳоли сонининг йилдан йил ошиб бориши шуни тақозо қилади. Бу эса ўз-ўзидан битта муаммо ечимини топиш заруриятини келтириб чиқаради: малакали мутахассислар тайёрлаш! Бунинг учун эса махсус билим юрти очиш керак!
1965 йил 28 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорига асосан Хоразм вилояти ижроия комитети кенгаши 323 – сонли қарор чиқарди ва Урганч шаҳрида Қурилиш техникуми сентябр ойидан бошлаб фаолият кўрсата бошлади. Хоразм ДавлатПедагогик институти Урганч шаҳрининг 42- кварталида қурилган янги бинога кўчиб, олдинги бинода Қурилиш техникуми жамоаси жойлашди.
Техникумга тажрибали муаллимлар танланиб, жамоанинг педагогик кадрлари сафи мустаҳкамланди. 167- Қурилиш трести жамоаси талабалар учун ётоқхона қурилишини қисқа муддатда тугаллади.
Дастлабки даврларда қатор қийинчиликларга дуч келинган. Ўқув қуроллари, кўргазмали воситалари, дарсликлар етишмаслиги ўқув-тарбия, касб-ҳунар ўрганиш жараёнларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаган. Кабинетлар ўқитувчи ва талабаларнинг ўз кучи билан зарур кўргазмали қуроллар билан таъминланган. 1968 йил 3 апрелда Ўзбекистон ҳукуматининг «Республикада ўрта махсус таълимни яхшилаш чоралари тўғрисида»ги қарори барча ўқув юртлари қатори Урганч қурилиш техникуми директор ўринбосари Ж. Жабборов, кафедра мудирлари Н. Тальванов, Э. Худойберганов, муаллимлар А. Содиқов, Х. Фатхуллаев, И. Б. Цой, О. Машарипова, бўлим мудири З. Ҳакимов каби ўнлаган устозларни фахр билан тилга олишга бурчлимиз.