Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан - страница 3

Шрифт
Интервал


Техникумда тўпланган тажрибалар эътироф этила бошлаган. Собиқ Иттифоқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Фахрий Ёрлиғи, Ўзбекистон ҳукуматининг кучма қизил байроғи, Бутуниттифоқ халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси совринига сазовор бўлган. Билим даргоҳининг бу мавқеи тобора мустаҳкамлана бориб, ҳозирги кунда республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази буйруғига кўра тажриба синов майдонига айлантирилган. Моддий – техника базасини мустахкамлашда, ўқитувчи кадрлар сони ва малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этди.

1969 йилда 157 талаба илк бора илк бора 157 талаба битказиб чиқди. Улар йўлланма бўйича республикамизнинг турли зарбдор қурилишларига ишга юборилдилар. Биринчи битказувчилар орасида С. Исмоилов, Ж. Маткаримова, А. Қурбонов, А. Кондратьева, П. Петренко каби собиқ талабалар бўлиб, улар кейинчалик техникумда олган билимларини янада мустахкамлаб, турли лавозимларда ишлаганлар.

Техникум иш бошлаган йилдан бошлаб, бу даргоҳда узоқ йилда фаолият кўрсатган 1965 йилдан 1988 йилгача директор булиб ишлаган педагогика фанлари номзоди С. И. Оллаберганов, 1990 йили Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билим юртимизда олиб боирлаётган ибратли ишларни, иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан қилинаётганини жиддий, чуқур ўрганиб чиқди, юқори баҳолади. Бунинг натижасида билим юртимизга мамлакатимизда биринчи бўлиб коллеж мақоми берилди. Бу эса бизга чексиз фахр бағишлаш билан бирга, зиммамизга катта масъулият юклади. Негаки, эндиликда фаолиятимизда кескин ўзгаришлар юз берди. Олдинги даврга нисбатан ўргатиладиган фан машғулотлари сони ошди, касб-ҳунар эгаллаш малакаларини янада такомиллаштириш имкониятлари яратилди.

Ҳозирги кунда 10 та йўналиш бўйимча мутахассислар тайёрланмоқда. Булар қуйидагилардир: қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жихозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жихозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти. Бу кундузги бўлим бўйича. Сиртқи бўлимда эса

талабалар «Бино ва иншоотлар қурилиши», «Газ таъминоти системаларини жихозлаш ва эксплуатацияси», «Қурилишда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хужалик фаолияти таҳлили», «Менежмент», «Хўжалик ҳуқуқи» мутахассислигини эгаллашлари мумкин.