Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - страница 5

Шрифт
Интервал


Урганч қурилиш техникуми 1965 йил 28 августда ташкил қилинган. Хоразм вилояти, қўшни Қорақалпоғистон ва Туркманистон Республикаларидан келган ёшлар «Саноат ва граждан қурилиш», «Биноларни санитария – техник жиҳатдан ускуналаш» бўйича таҳсил ола бошлаганлар.

Дастлабки даврларда ўқув қуроллари, кўргазмали воситалар, малакали ўқитувчи кадрлар етишмовчилиги каби муайян қийинчиликларга дуч келинган. Аста секин бу каби қийинчиликларга барҳам берилган.

Кейинги йилларда, айниқса Ўзбекистон Республикаси мустақиллик мақомини олгандан кейин бу ерда улкан ва жиддий ўзгаришлар рўй берди. Ўқув биноси қайтадан таъмирланди, янги қўшимча бинолар қурилди. Замонавий жиҳозлар сотиб олинди. Янги бўлимлар очилди. Булар ҳақида рисоланинг қуйидаги қисмларида тўхталиб ўтамиз.


Ривожланиш йўлидан

Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида”ги, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб – ҳунар таълимини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 204 – қарорини бошқа вазирлик буйруқларини ва қарорларини дастурул амал қилиб олган Урганч қурилиш касб – ҳунар коллежи жамоаси ҳисобот йилида белгиланган ишларни муваффақиятли амалга оширдилар.

Урганч қурилиш коллежи 1999 йил 1 сентябрдан бошлаб касб-ҳунар коллежига айлантирилди ва коллежда кундузги бўлимда қуйидаги 10 та йўналиш бўйича кичик мутахассислар тайёрлана бошланди.

Қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жиҳозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жиҳозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти.

Коллеж 2, 3, 4, ва 5-курсларида эса қуйидаги 9 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрлайди.

Қурилишни режалаштириш ва иқтисод, қурилишда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили, қурилишда тижоратчилик фаолиятини ташкил қилиш, жамоат ва турар жой биноларининг меъморчилиги, бинолар ва иншоотлар қурилиши, газ таъминоти тармоқлари ва жиҳозларни эксплуатацияси, молия, ҳуқуқшунослик, менежмент.

Кундузги ва сиртқи таълим йўналишларида таълим берилади. Бўлимлар 3-та. 1-та сиртқи ва 3-та кундузга таълим бўйича. Туркум комиссиялари 10-та (кафедра ҳуқуқида).