У жами бўлиб 47 йил умр кўрди.
АБДУРАҲМОНХОН (ТЎРТИНЧИ ХОН)
1740-йиллар атрофида бутун, Ўрта Осиёда, айниқса, Фарғонада жангу жадаллар кучайиб борарди. Бухоро хонлигидаги иқтисодий ва сиёсий тангликлардан фойдаланган Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Балҳни босиб олгач, Бухоро сари қўшин тортишни давом эттирди. Бундай парокандаликдан фойдаланмоқчи бўлган Самарқанд ва Шаҳрисабз музофотларида Қўқон хонлигига қарши кучлар бош кўтарди. Хонликнинг шимолий-шарқий томонидан жунғор қалмоқлари Тян-Шон ҳудудларида истиқомат қилувчи қирғиз уруғларининг ерларини босиб олди. Қирғиз уруғлари ўз юртини ташлаб Фарғонанинг тоғ этакларига кўчиб ўтдилар. Абдулкаримнинг вафотидан кейин унинг ўғли Абдураҳмонбий хонлик тахтига ўтирди.
Қалмоқ жунғорлари бу даврга келиб Фарғонага бостириб келди. Юқорида зикр қилганимиздек, сулҳ тариқасида олиб кетилган Муҳаммад Раҳимхоннинг ўғли Бобобекхонни қалмоқлар хон қилиб кўтаришни талаб қилдилар.
Аъёни вилоят узоқ кенгашиб Эрдонабийни хон қилиб кўтардилар. Абдураҳмонбийни Ёрмозорга элтиб Марғилонга ҳоким этиб тайинладилар. Бу воқеа 1751 (милодий) йилда содир бўлган эди. Қўқоннинг тўртинчи хони Абдураҳмонхон ҳаммаси бўлиб 9 ой хонлик тахтида ўтирди холос. Соддадил йигитча Абдураҳмонбий бу даврда пайдо бўлган ҳаёт-мамот жангларини бошқариш лаёқати йўқлиги аниқ эди. Давр бениҳоя қалтис эканлигини тушуниб етган миллат ва элатлар бирлаша бошладилар, жунғор қалмоқларига қарши бирлашган қўшинлар сафи кундан кун кўпайиб катта кучга айланиб борар эди.
1749 йилда Абдукаримбий дунёдан кўз юмди. Бесаранжомлик ва ташвишли кунлар бошланди. Хоннинг вафоти сабабли вазият кескинлашиб тахт ворислари ўртасидаги кураш авж олди. Хонларнинг ўлими ҳам янги хон тайинланиши ҳам, юрт бошига кўргилик бўлиб ёпирилади. Маълум муддат тахт даъвогарларининг кураши азоб берса, яна бир муддат янги ҳукмрон ўз ифодасини топгунича тўполон ва хунрезлик бўлиши тайин. Бу сафар ҳам шундай бўлди.
1745-50 йиллар атрофида бутун Ўрта Осиёда, айниқса, Фарғонада жангу жадаллар кучайиб борарди.
Қобилияти жуда чекланган Абдураҳмонбий салтанатни бошқаришда лаёқатсиз эканлиги кўриниб қолди. Давр бениҳоя қалтис эканлиги аёнлашиб борарди, бир ёқдан Жунғор қалмоқларининг тажовузи тугамаган бўлса, иккинчи томонда Чин-Манжур давлати водий ерларига кўз олайтира бошлаган. Соддадил йигитча Абдураҳмонбий бундай ҳаёт-мамот масалалари ҳал бўлаётган даврда, ҳукмронлик қила олмаслиги аниқ эди.