Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - страница 8

Шрифт
Интервал


дан қўрқдим. Оилани муқаддас билдим, ҳамма вазифаларимни бажа-ришга интилдим. Манна оқибат! – деди-ю кескин ўгирилиб, – у билан қаерда танишдинг? – Деди жон ҳолатда. Савол берди-ку, жавобини кутиб ўтирмай, яна гапиришда давом этди. Унинг овози баъзан пастлаб кетар, худди йиғидан гапиролмаётгандек. Гоҳо овози шу қадар баланд чиқарди-ки, гўё ҳамма ерни вайрон қилгудек. Ниҳоят бир бурчакка бориб бошини қаттиқ сиқиб ўтириб олди. Худди гапига ишонгиси келмагандек, гоҳ-гоҳ бошини сараклаб, – йўқ – деб бақириб қоларди. У Михаилга қараб яна нимадир демоқчи бўлди-ю, гапи оғзида қолиб, лаблари титраганча йиғлай бошлади. Ўтирган жойидан ўқдек отилиб, ўзини йўқотиб қўйди. Стулларни отиб ташлади.

Михаил рафиқасини ҳолатини кўриб, ўз дарди ҳам эсидан чиқди. Рафиқаси уни нотўғри тушунганини кўриб, юпатишга ҳаракат қилди. Аммо Галина эшитишни ҳам хохламасди, – Сени деб шу касбни танладим. Не-не қийинчиликларга дош бераяпман. Ватандан узоқда. Сен бўлсанг. Сен… – дея Массонга юзларига қора суркатиб улгурган, кўзларида қалқиб турган ёш билан, илтижоли қаради. Яна нимадир демоқчи бўлди-ку, мижжаларидан тирқираб тушаётган ёшларини, юзидан сидириб дилидаги гапини насия қилди.

Михаил ўрнидан туриб Галинани хотиржам қилишга ҳаракат қилди. Аммо у ҳали у бурчакка бориб уф тортар, ҳали бошқа бурчакка бориб бошига енгил мушт уриб қўярди. М. Е. Массон хотинини ҳарчанд босишга уринмасин, у эрининг гапларига қулоқ осмасди.

– Нималар деяпсан Галина. Қанақа аёл? Қанақа ҳиёнат? – Деб ним

табассум қилиб, хотинининг елкасидан қучиб уни бағрига босмоқчи бўлди. Галина эса елкасидаги эрининг қўлларини, нафрат билан туртиб ташлади. Унга, худди сотқинга қарагандек жирканиб қаради.

– Қўлингни торт аблаҳ! Ўзинг айтдинг-ку, бир аёл билан танишдим

деб. Менга хиёнат қилишга қандай ҳаддинг сиғди. Кутмагандим, сендан буни асло кутмагандим. Сенга ўзимга ишонгандек ишонардим. Севар-дим…

Ҳозиргина оғир босиқ, ўзини ушлаб турган Михайил бу туҳматга дош беролмай тутоқиб кетди. Кўзларини Галинага ўқдек қадади-да, исботсиз у томонга отилган бу туҳмат тошлари, тўғри бориб унинг қалбига тегди.

– Мен аёл билан танишдим деб қачон айтдим? – деб бор овози билан

хотинига, кўзларини ола-кула қилиб ўдағайлай бошлади. Туҳматга чидолмади. аслида туҳматга эмас, энг яқин инсони, ҳаётининг мазмуни, неча йиллик дўстини, унга қилган муомаласига чидолмади.