Абадият қонунлари. 2-китоб - страница 2

Шрифт
Интервал


Аларнинг моддий намоёнлигида ўзаро ўртасидаги фарқ ондаким, моддийланмиш зарраларнинг биринчи турида тўғридин тўғри моддий вужудни, яъни моддий жисмни, яъни ул чўғланмиш ёинки совимишликдаги катта-ю кичик моддий жисмларни вужудга келтирмоқликда бўлса, иккинчи турида моддий вужудни ҳосил қила турур ул моддийланмишликдаги зарралар моҳиятидин номоддий нур унсурлари номоддий жон тарала турур, хосса ва хусусиятлар бирла қонуниятланур ирсий тузулмани вужудга келтирмоқликда турур, холос.

Мана, одамий мавжудотга қонуниятли тафаккур учун яна бир қонуният!


Айрим дунёвий олимлар қонуният санай хулосалар берурларки, ул бош зарра атрофидаги йўлдош зарралар бош заррани ихтиёрига қўймас, ўз айлана ҳаракати бирла они марказда тутиб турурлар.

Йўқ, айнан шул ўринда ҳамким, қатъиян йўқ!

Одамий мавжудотнинг қонуниятли маълумотлардин шаклланмиш ул фикрида ҳам қонуниятсизлик мавжуд.

Нечук?

Чун бир нуқта атрофида айланмиш унсур ўз айлана ҳаракати турткиси бирла, марказдин қочма қонуният асосида ул айлана доирасидин чиқиб кетмоққа интилмоқликда турмоғи қонуният эрурку. Булким исботланмиш жараёндур, бас! Нечук моддийланмиш зарра ул қонуниятдин ҳоле турур эркан?

Шул сабаб ул айлана турткиси бирла бош зарра доирасидин чиқиб кетмоқликда турмиш ул йўлдош заррани бош зарра ўзига ўз меъёри қадар тортмоқликда турур. Ва бош зарранинг йўлдош заррани айнан ўзига ул номоддий торта турмоқлик қонунияти умумлана, моддий борлиқда тортилув номоддий қонуниятин вужудга келтира турмоқлигидин ўзга яна не қонуният қонуният бўла олур?

Гар бош зарра ул йўлдош заррани ўзлигига торта турмаса, ул йўлдош зарра бош заррадин нари кетмасми эрди?

Ул йўлдош зарра марказдин қочма айлана ҳаракат бирла бош заррадин ўзлигин нари тортмаса, ул тортилувдин бош заррага ёпишиб қолмасми эрди?

Ҳа, бош зарранинг ул йўлдош заррани ўзига тортмоқлик жараёни они ўзидин нари тутмоқлик жараёни бирла туташмиш номоддий доирада йўлдош зарра бош зарра атрофида, бош зарра они ўзига тортмиш ва йўлдош зарра ондин қочмоқликка интилмиш ҳолатда айланмоқлик қонуниятида турур.

Ва айнан ул номоддий қонуниятдин моддий борлиқ-коинотдаги жамики моддий унсурларнинг ўзаро муносабатлари вужудга кела турурлиги соғлос ақл учун қонуниятга айлана олур.


Лек ул юноний кашф этмиш зарравий вазн не қонуниятли жараёндурким, зарравий вазн ҳамонким мудом бир оғирликда тура билур? Албатта, бу ҳам жуда қизиқ масаладур!