Абадият қонунлари. 2-китоб - страница 3

Шрифт
Интервал


Ул моддийланмиш зарраларда вазн ҳосил қилгувчи мавжуд турткига, энг аввало, ул зарраларни ҳаракатга келтиргувчи, одамий мавжудот моддий ҳис аъзоларига ноимкон, лек одамий мавжудот номоддий ақл унсурига имкон, онинг мавжудлигин одамий мавжудот моддий дея атагувчи, асли номоддий бўлмиш куч, қонуниятда эрканин сабаби ул ҳам заррага қатъий бир хил қонуниятли таъсирда турур, ул сабаб моддийланмиш заррада вазн барқарор турур, номоддий қонуниятли номоддий куч, улким, номоддий моҳиятдур, энг аввало, ўзлигига, яъни номоддий қонуниятли айлана номоддий ҳаракат бирла торта турмоқлик қонунияти моддийланмишликдаги бош заррага йўлдош зарраларнинг, аларнинг моддий жамланмаси бўлмиш моддий жисмда моддий жисмнинг сайёра марказига тортилмоқ қонуниятин ва ондин моддий вазннинг пайдо турмоқлик қонуниятин моддий борлиқда вужудга келтира тургай.

Ўзга қонуният мавжуд эрмас!

Ёинки ақл эгаларида ўзгача қонуниятли фикр мавжудми?

Воқеъликка қонуниятли маълумотларга асосланмиш ҳолда қарагич номоддий онг учун ўзга қонуният қонуният бўлмоғи мумкинми?


Моддий борлиққа моддийланмиш зарранинг номоддий борлиққа номоддий қонуниятли куч бирла тортила турмоқ қонунияти сабаб моддий борлиқда тўлиқ моддий намоёнликда турмиш жамики моддий унсурларнинг бўшлиқ-фазода марказида номоддий моҳият ярим моддий моҳият бирла намоёнликда турмиш улкан жисмларга томон, яъни моддий моҳиятда намоёнлик аломатида турмиш номоддий моҳият томон тортилмоқликда турур ҳам.


Гар йўлдош ва бош зарралар ўзаро бул қонуниятли муносабатин қонуният сифатида тан олинса, аларни айлана ҳаракат бирла моддийлантира турмиш қонуниятли номоддий кучнинг аларни ўзаро турли масофаларда айлана ҳаракатли ёйилувда турмоққа ундовчи номоддий куч турткиси кучланув даражаси ҳам тан олинмоғи зарур, чун ул сабаб йўлдош ва бош зарралар оралиқ масофаси пайдо этилур ва ул сабаб жисмлар жинсланур.

Ўзга манба, ўзга қонуният мавжуд эрмас!

Ўзгача бўлмоқлиги мумкин эрмас, ўзгача бўлмоқлиги соғлом ақл учун қонуниятга сиғмас, бас!


Ҳамониким, одамий мавжудот учун кўринмас, ул номоддий қонуниятли номоддий куч моддий воқеъликда моддийланмиш йўлдош заррани бош зарра атрофида айлана ҳаракатга келтира намоёнлик берур эркан, демакким, бош зарранинг моддий намоён бўлмоқлиги ўзгача қонуният остида бўлмас, яъни бош зарранинг моддий намоён бўлмоқлик қонунияти ҳам онинг ўз ўрнида айланма ҳаракати, ул ҳаракатким, гар йўлдош зарра айланма ҳаракатда турур эркан, ул ҳаракат тури бош заррага ҳам тааллуқли бўлмишлиги қонуниятга айланур, сўзсиз, ва ул орқали бош зарра ҳам ўз ўқи атрофида айланма ҳаракатда турмоғи онинг учун ҳам қонуниятга айланур.