Яна чун номоддий қонуниятли номоддий кучнинг мавжудлигидин англашила турур номоддий борлиқ йўқлик, номавжудлик эрмас, балки номоддий мавжуд эрур. Ахир номоддий моҳият одамий мавжудотнинг ўз ичида ҳам мавжудку, қайдинким они йўқлик сифатида баҳолаб бўлур, онинг ичидаги номоддий моҳият мавжуд, албатта, фақатгина номоддий, яъни кўзга кўринмас эрур, холос.
Бўлиб ҳамким, янаким онинг ўзи ҳам асосий, яъни бошқарув моҳияти моддий вужуд эрмас, балки номоддий моҳият бўлмиш мавжудот бўлса!
Холисликдин билдирилмоқда, бул қонуниятларни, ҳатто, одамий мавжудот ўз фойдаси учун тан олмоқликка маҳкумликда турмиш эрур, асли.
Чун ана шул қонуниятни тан олмоқлик номоддий моҳиятли одамий мавжудотни моддий мавжудликдаги дунёвий аталмиш ҳаётин, яъни моддийликдаги моддий ва номоддий бирлик сифатида мавжудлигин қонуниятга солур, тан олмаслик эрса, онинг моддийликдаги мавжудлиги жараёнида воқеъликка ўз назарида қонуниятлилик бирла, аслида, моддий воқеъликда саноқда чексизлар, такроран (!), саноқда чексизлар бўлмиш сайёраларнинг бирида ул сайёра доирасида, ул сайёра доирасидагина ўзи учун дунёвий ҳаётни шакллантира билмиш, лек ўзи ўзи учун вужудга келтирмиш қонуниятли ва қонуниятсизликдаги маълумотлар буҳронида авлодма-авлод номоддий онгин «кўзин ғира-шира оча билмиш”лик ҳолатида қолмиш, турмиш одамий мавжудотни ул буҳрон ўз домида яна қолмоқликка маҳкум этур, бас! Ҳа!
Ул номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ҳаракат босимиким, сусаймоғидин бош ва йўлдош зарралар ўзаро зичланса, ул ҳаракат босимининг кучаймоғидин бош ва йўлдош зарралар ўзаро оралиги ёйилур. Бул жараён ҳам аниқликдаги қонуният эрур.
Айнан мана шул жараён моддий борлиқ воқеълигида жисмларнинг жинсланувин, турфа зичликларда, яъни қаттиқ, юмшоқ, янаким суюқ, ҳавво кўринувларида моддий намоён турмоғин таъминлар, ўзга қонуният мавжуд эрмас.
Ул бир турлук зарравий унсурлардин моддий борлиқ-коинотда таралмиш мавжудки моддий жисм, унсурларнинг жинсда турфавийлиги ул бош зарранинг онинг атрофида айланмиш йўлдош зарралар бирла муносабатидин чиқиб келур ва шу тахлит давом этурки, моддийликни, вазнни ўз қонуниятдор ҳаракатлари бирла содир этурлар.
Ёинки ўзгачами?
Ёинки ўзгача бўлмоқлиги ҳам мумкинми эрур?
Қайдин? Қай қонуниятга кўра?
Ўз ўрнида келтирилмоқда, лек батафсилликлар ҳам, албатта, келур, қонуниятли тафаккур учун ўз-ўзидин, бехосликдин, йўқлик каби тушунчалар мутлақ ёт эрур, яъни қонуниятли тафаккур одамий мавжудотда воқеъликка мутлақ тиниқ, қонуниятдор қаровни шакллантирур.