Абадият қонунлари. 2-китоб - страница 7

Шрифт
Интервал


Номоддий қонуниятли номоддий куч номоддий айлана ҳаракат бирла моддий воқеъликни вужудга келтира турмиш моддий зарра моддий ҳаракатин қонуниятли тартибда содир этур эркан, ул бош заррадаги ички ва ташқи йўлдош зарраларнинг мудом ва бир хил тезликдаги ҳаракати ва ўзаро узоқ-яқинлик муносабатларин моддий борлиқ-коинот даражасида номоддий онг етур даражада, ҳа, ҳали, шунчаки, одамий мавжудот номоддий онги имконияти доирасидагина умумлантирилса, моддий борлиқ-коинот узра энг майда заррадин энг улкан жисмлар қадар турфавийлик ҳосил қилиб турур номоддий қонуниятли номоддий кучнинг номоддий умумланмаси нақадар ва не қадар қудрат ва имкониятда турмишлигин ҳам бир даражага бўлсада англамоқлик мумкин бўлур!

Ул номоддий қонуниятли номоддий куч-қудрат ул қадар поёнсиз, чегарасиз бўлмоқлиги қонуният эрурки, бул даврлар қадар ва бул даврлар ҳам одамий мавжудот они англаб етмоқликка ноқодирлигидин, йўқ, ноқодир ҳам эрмас, қодир, фақат тўлақонли англаб етмоқликка ожиз мавжудот эрур, лек онинг тафаккурида қонуниятсизлик мавжудлиги сабаб, осонгинаким, они йўқ, яъни номавжуд ҳисоблаб қўя қолур (?) ва ўзи учун мавжуд турмиш моддий воқеъликнинг мавжудлик моҳияти, қолаверса, ул сабаб ўз мавжудлик моҳияти онинг учун мавҳумликда, қоронғуликда, фақатгина моддий нуқтаи назардингина маълумликда, моддий мавжудлик жараёни онинг учун қонуниятсизликларга ўта-ўта бой ҳолат бирла, онинг номоддий онги мисоли данак ичра жонсизликда қолиб кетмиш мағиз каби, номоддий моҳият ва ул тарала турур номоддий борлиқни кераксиз, ёт воқеъликдек ўз номоддий онги учун учун моддий воқеъликдин, «ичкаридин» номоддий маҳкам ёпиб олмишликда турур, холос.

Беҳақорат, бемуболаға!


Ҳа! Одамий мавжудотга номоддий идрок ва қонуниятли тафаккур учун бошланғич нуқта моддийланмиш зарра эрмас.

Одамий мавжудотга номоддий идрок ва қонуниятли тафаккур учун бошланғич нуқта моддийланмиш зарранинг ўзигина бўла олмас!

Ул моддийланмишликдаги ягона зарра ортида, демакким, ўз кўламига солиб тафаккур этилса, моддий борлиқ-коинот ортида онинг моддий мавжудликдаги ҳаракатин содир эта турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч ва ул номоддий қонуният ва номоддий куч тарала турур номоддий воқеълик, номоддий манба ҳам мавжуд бўлмоқлиги онинг учун, онинг қонуниятли тафаккурда тургич соғлом номоддий ақли учун, қонуниятга айланур.