учундир.
Бугунги кунда янги Ўзбекистон жаҳон миқёсида кенг қулоч ёзиб, ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонни янада ривожланиши ва тараққий этиши учун биз малакали кадрларни тарбияламоғимиз зарур. Малакали кадрлар эса булар – ижодкор шахслардир. Ижодкор шахсларни камол топтириш – мамлакатни ва жамиятни тараққий эттириш гаровидир. Чунки ижод бор жойда ўсиш ҳам, ривожланиш ҳам, рақобат ҳам бўлади. Акс ҳолда улар бир нуқтада қотиб қолиши мумкин.
Хўш, ижодкор шахсни таркиб топтириш нимага боғлиқ? Албатта, бу
масала педагогларга, устозларга бориб тақалади, чунки изланувчан, билимли, ўз касбининг устаси бўлган мутахассисгина ҳақиқий кадрни тарбиялаши мумкин. Ўқувчиларнинг яхши таълим-тарбия олиши учун соғлом муҳит, қулай шарт-шароитлар ҳам яратилиши лозим. Бу борада мамлакатимизда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари барпо этилгани ва айни пайтда уларни модернизация қилинаётганлиги, янгидан касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни ташкил этилаётганлиги, мактабларни мукаммал таъмирлаб, замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланиши, замонавий дарсликлар, электрон дарсликлар яратилиши юқоридаги фикрларимизнинг исботидир. Демак, мана шу қулайликлардан фойдаланиб, малакали кадрлар етиштириш албатта педагог ходимларнинг вазифасидир.
Бугунги кунда республикамизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар барча фанларни ўқитилишида бир қатор вазифаларни бажаришни мақсад қилиб қўймоқда. Шу билан бир қаторда умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитишни яхшилаш, касбга йўллаш ишларини такомиллаштириш учун ҳам бир қанча амалий ишларни амалга ошириш кераклиги, бу борада олдимизда ечилиши зарур бўлган муаммолар талайгина эканлиги яққол кўринмоқда.
Республикамиз давлат мустақиллигига эришгандан сўнг бир қатор чет эл давлатларининг инвестициялари мамлакатимизга олиб кирилмоқда, бир қанча ҳорижий мамлакатлар билан қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилди, чет эл дастгоҳлари олиб келиниб корхоналарга ўрнатилмоқда, бир қанча ишлаб чиқариш саноат зоналари яратилди ва яратилмоқда. Шу сабабли мана шундай жойларда фаолият юритиш замонавий, малакали кадрлар тайёрлаш бугунги куннинг долзарб масаларидан ҳисобланмоқда. Бу масалани ҳал қилиш учун албатта касб-ҳунар коллежлари, ҳунар мактаблари ва техникумларга катта масъулият юклатилади. Касб-ҳунарга йўллаш масалалари эса аввало умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитишга катта аҳамият қаратилишини талаб қилади. Чунки биз фақат касб-ҳунар эгаларини эмас, балки ижодкор шахсларни тарбиялашни ҳам олдимизга муҳим масала қилиб қўймоғимиз зарур. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ижодкор шахсни тарбиялашни мактабларда технология фани машғулот-ларини ўқитишдаги мақсад ва вазифаларнинг