Читать Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… - Жавлон Жўраев

Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…

На данной странице вы можете читать онлайн книгу "Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…" автора Жавлон Жўраев. Общий объем текста составляет эквивалент 75 бумажных страниц. Произведение многоплановое и затрагивает разнообразные темы, однако его жанр наиболее вероятно можно определить как общая психология. Книга была добавлена в библиотеку 06.08.2023, и с этой даты любой желающий может удобно читать ее без регистрации. Наша читалка адаптирована под разные размеры экранов, поэтому текст будет одинаково хорошо смотреться и на маленьком дисплее телефона, и на огромном телевизоре.

Краткое описание

Ушбу китоб ҳар ким ҳам билишга тайёр бўлмаган фикрларни баён қилади. Туркумнинг аввалги икки китоби билан танишмай туриб, уни ўқишга киришиш сизнинг дунё ва унинг таркибий қисмларига бўлган қарашларингизни кескин ўзгартириши мумкин. Китобни бирор кимга тавсия қилишдан аввал у билан тўлиқ танишиб чиқинг.

Книга Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… онлайн бесплатно


© Жавлон Жўраев, 2018


ISBN 978-5-4493-7271-0 (т. 3)

ISBN 978-5-4493-7267-3

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Муаллифдан

Қадрдон Дўстим,

Сизни қўрқмай дўстим деб аташга журъат этганим учун узр. Биз сиз билан икки марта ажойиб суҳбат қурдик – ва бунда кўп сирларимизни ўртоқлашдик. Шундан келиб чиқиб, сизни ўзимга дўст билдим. Бу дўстликдан сиз ҳам менчалик мамнунсиз деган умиддаман.

Ўтган галги суҳбатларда биз анча нарсаларни ўргандик – айниқса, мен жуда кўп янги нисбий ҳақиқатларни кашф қилдим. Ўз қадримизни биладиган бўлдик, бошқаларни ҳурмат қилиш учун кўп асос топдик.

Бу сафар энди инсон ўз олдига қандай мақсадларни қўйиши, улар нимага асосланиши ва уларга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида сирлашамиз. Китоб сизга қалбингизнинг туб-тубида яширин, сиз учун аллақачон унут бўлган – лекин ҳаётингизни фаровон қилиш учун зарур бўлган истакларни қайта кашф этишга ёрдам беради.

Сиз билан мақсадларни тарбиялашни ўрганамиз. Жуда қизиқ таъкид-а? Лекин баён давомида бу билан нимани назарда тутганимни англаб оласиз.

Китоб сизга қандай илмларни ошкор қилишини айтяпман-у – бир гап эътибордан четда қоляпти: китобни ўқиш давомида мен сизга кириш қисмида айтиб ўтмаган фикрларни кашф қилишингиз мумкин. Сизнинг ўзига хос шахсиятингиз баёндан ўзига хос фойдали хулосалар чиқариши ёдингизда бўлсин. Менга сиз билан суҳбатнинг айнан ана шу жиҳати жуда ёқади.

Ҳар биримизнинг каттами, кичикми – мақсадларимиз бор. Менинг бу китобни ёзишдан мақсадим бор – сизнинг уни ўқишдан мақсадингиз бор. Назаримда, ҳар ким бир нимага интилиб, ниманингдир режасини тузиб яшайди. Тўғри-да – мақсадсиз яшаш кимга керак?

Шу ўринда кўпчилик пишиб етилмаган файласуфлар ўз-ўзи ва бошқаларга берадиган саволи эсга келади: яшашдан мақсад нима? Бу саволга жавоб излаб, кўплаб доноларнинг боши оғриган.

Лекин, келинг, биз чуқурроқ кирамиз. Нима деб ўйлайсиз – инсоннинг ўзига шу саволни беришидан мақсади нима? Бу саволга ҳақ ёки асоссиз жавоб топиш ёки ўзини жавоб топганига ишонтириш одамга нимага керак?

Яқинроқ келинг – сизга бир сир айтаман: яшашдан мақсад нималигини топиш истаги – пуч мақсад. Чунки бу саволга жавоб топиш инсон ҳаётига ҳеч бир фойдали ўзгариш киритмайди. Пуч мақсадлар ҳақида биз кейинроқ алоҳида суҳбатлашамиз.

Китоб, анъанага мувофиқ, етти кунга мўлжалланган. Албатта, баён ўз шахсиятимизни англаш ва уни кучайтириш борасида ҳам кўп фиркларни билдиради. Ахир, фақат кучли шахсгина ўз истакларига осон эришади.


Читайте также
Данное произведение открывает перед читателем уникальный мир, в котором переплетаются вдохновение и мечты. Автор проводит нас сквозь грань реальности...
Молодой геймер Эндрю Сторм достигает совершеннолетия и получает долгожданный доступ к популярной онлайн игре с полным погружением. Он надеется, что...
Новая книга Ларисы Ренар – это роман и тренинг под одной обложкой. У четырех героинь – разные судьбы, семейное положение, достаток, но все они объедин...
Нелегко уйти на покой, имея за спиной государство врагов, решительно настроенных тебя убить или использовать в своих гнусных целях. Иномирцы, чудом из...
Ушбу китоб олдингизга қийин саволларни қўйиши мумкин. У кўплаб ёлғонларни фош қилади ва ўқувчини ўз қадриятларини қайта баҳолаб чиқишга ундайди. Китоб...
Ушбу китоб «7Қадам» туркумининг аввалги китобларида ўқувчига етказилган билимларга таянган ҳолда, жиддий ва кенг мавзуларни муҳокама қилади. У кучли ш...
Ушбу китоб мазмуни билан танишиш сизнинг маънавий соғломлашишингизга хизмат қилиши мумкин. Фақат, ҳақиқатлар нисбий эканини билиб яшашни истамаган ода...
Ушбу китоб мазмуни билан танишиш сиз ва атрофингиздагилар соғлиги учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Бироқ ҳеч қачон бу китобдаги фикрлар билан қизиқмаг...