Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш - страница 2

Шрифт
Интервал


И. С. Бойжонов 1988 йилдан буён раҳбарлик қилаётган Урганч қурилиш касб ҳунар коллежини республикадаги турдош илм даргоҳлари ичида энг намунали, ибратли билим ва ҳунар маскани сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин. Коллеж тажрибаси республикадаги марказий нашрларда, радио ва телевидениеда мунтазам оммалаштириб келинмоқда. Бу ерда республика миқёсида нуфузли анжуманлар ўтказилган. Ҳорижлик ҳамкасблар ҳам ушбу коллеж фаолиятига ҳавас билан қараб, илиқ фикрлар билдиришган.

Ибодулла Бойжонов «Урганч шаҳар архитектураси», « Диплом лойиҳалаш услуби», «Меъморлар маскани», «Ҳумо қўнган шаҳар», «Мустақиллик меъморлари», «Изланишлар самараси» каби қатор рисола ва монографиялар, республика матбуотида чиққан 150 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар муаллифи. Ҳамкасабимизнинг навбатдаги « Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш» китоби мустақил мамлакатимиз шаҳарларини янада обод, кўркам, ҳушманзара кўриш мақсадида эзгу ният билан яратилган илмий рисоладир. Рисола қадр-қиммати бунёдкорларимизнинг яратувчилик ишларида қўл келади.

Ҳамкасбимизни ҳайрли тадқиқоти билан қутлаб, унинг бу соҳада олиб бораётган бетиним ишларида янада ижодий баркамоллик тилайман.


М. Қ. АҲМЕДОВ,

меъморчилик фанлари доктори, профессор,

Самарқанд Давлат меъморчилик қурилиш

институти проректори.


М У А Л Л И Ф Д А Н


«-Агарки ҳар қайси инсон, бу уй меники, бу шаҳар меники, бу юрт меники, у қандай обод бўлса бу менинг бахтим ва бойлигим, деган фикр билан яшаса, биз ўз мақсад муддаоларимизга тезроқ етамиз. Мен, айнан шундай ҳаётий фалсафа қон – қонимизга, суяк – суякгимизга кириб бориши, қалбимиздан чуқур жой топишининг тарафдориман ва барчангизни, бутун халқимизни шунга даъват этаман.»

Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси (2005 йил, 22 апрел) да сўзлаган нутқидаги бу ҳаётбахш, дурдона фикрларни меъмор олим сифатида, қолаверса, мамлакатимиз оддий фуқароси сифатида ўзимга дастуриамал билдим.

Қолаверса икки чақириқ бўйича Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати бўлган кезларимда ҳам юртбошимизнинг юртимизни янада обод ва кўркам бўлиши борасида айтган гапларини эшитиб, бунинг амалдаги ифодасини кўриб, биз меъморлар, қурилиш мутахассислари бунёдкорлар зиммасидаги вазифалар ниҳоятда улкан ва масъулиятли эканлигини ҳар дақиқада ҳис қилиб тураман. Менинг бу ва бундан олдинги илмий ишларимни юзага келишида ана шу масъулият ҳисси мужассам.