Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - страница 3

Шрифт
Интервал


Воҳамиз, ҳур диёримиз кўрку тароватини ошираётган коллеж жамоасини, ҳам раҳбар, ҳам Ўзбекистон Олий Мажлис депутати сифатида самарали фаолият кўрсатаётган, эл юртига холис хизмат қилаётган Ибадулла Самандарович Байджановни Республикамиз мустақиллигининг тўққиз йиллиги ҳамда Урганч қурилиш касб – ҳунар коллежи ташкил топганининг 35 йиллиги қўша шодиёналар билан чин дилдан қутлайман! Мустаҳкам соғлик ижодий муваффақиятлар тилайман.


Жуманазар Хусанов Ўзбекистон Республикаси Президенти

Девони Бош консультанти

Муаллифдан

Биз қайси касб-у кор, қайси вазифада бўлмайлик юртимизнинг буюк келажагини бунёд этишдек олий мақсад, юксак орзу билан яшаяпмиз. Мамлакатимизда мустақиллигимизнинг ўтган тўққиз йили давомида амалга оширилган ва оширилаётган улкан бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари, юзага келган ижодкорлик муҳити бу улуғ мақсаднинг рўёбга чиқишига катта умид ва ишонч бахш этади, шу йўлда фидойилик, ташаббус ва тадбиркорлик кўрсатишга ундайди.

Ҳурматли Президентимиз И. А.Каримов ўзининг асарларида, нутқларида, оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига берган жавобларида баркамол авлодни тарбиялаш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаб кўрсатмоқдалар. Хусусан коллежлар, академик лицейлар фаолиятини кескин яхшилашга оид қарор ва кўрсатмалар бунинг ёрқин далилидир.

Муҳтарам Президентимиз коллежлар на фақат билим оладиган, касб-ҳунар ўрганадиган даргоҳ, балки хориждан келган меҳмонларга кўрсата оладиган энг ибратли, намунали иншоот бўлишини ишонч, ғурур ва фахр билан тилга олган эдилар. Бу борада мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Бизнинг меъморлар масканимиз ҳам тўла жорий таъмирланди, янгидан ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилди, энг замонавий жиҳозлар, техник воситалар, кўргазмали қуроллар сотиб олинди. Бу каби катта ҳажмдаги ишларни бажариш учун 350 миллион сўм сарфланди. Коллеж республикамиздаги энг намунали илм ва касб – ҳунар ўрганиш даргоҳларидан бирига айланди. Мамлакатимиз, вилоятимиз миқёсида бир неча кўрик – семинарлар ўтказилди. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари яна давом эттирилди.

Мақсад – ҳар томонлама етук, билимдон, ўз эгаллаган касб ҳунар бўйича халқига сидқидилдан хизмат қилишга қодир малакали мутахассис кадрлар етиштириш ва бу борада тўпланган тажрибаларни ўзаро ўртоқлашиш, ўрганишдан иборат. Бунда асосан амалга оширилган ишлар ҳақида аниқ ҳисобот беришни маъқул кўрдик.