Дафъатан қўрқиб бояги одамларни ўзимга қаратиш мақсадида ойнани зўр бериб ураяпман. Аммо мени ҳеч ким кўрмаяпти ва эшитмая-пти. Дод соламан. Очманг, очманг деб додлаганча қолдим. Тўрт беш киши бояги қора тошни амаллаб суришди. Тош бор йўғи ярим қарич сурилдими йўқми, бир маҳал шунақанги кучли зил-зила бошландики, мен худди телевизор ортидан кузатаяпман-у, қаршимда даҳшатли кино кетаётгандек. Улар қабрни чала очиб, зилзила босиб қолмасин деб бошларини пана қилганча қочиб қолишди. Шу пайт мени тўхтатиб турган ойна ғойиб бўлиб, худди «Иван Василёвич ўз касбини ўзгартиради» филмида, Бунша билан ўғри ортидан қувиб келишаётганида, ёрдам сўраб панжарага осилишаётганида бирдан Шурикнинг уйига ўтиб қолишганидек, мен ҳам югуриб бояги одамларнинг олдига бориб қолдим. Уларга нимадир деяп-ман, ялиняпман улар мени кўришмаяпти. Шоша-пиша катта чарм сумка-ларига, қўлларига илинганини солиб, жон ҳолатда зинага югуришаяпти. Тепадан катта-катта ҳарсанг тошлар қулаяпти. Оёғим остига қарадим, бояги ярим қарич очилган қабр тоши орасидан қандайдир даҳшатли овоз эшитилди. Худди қабр ичида аждаҳо нафас олаётгандек ҳириллаган овоз билан, чуқур жар ичидан мен томонга чиқиб келаётгандек. Бир оёққа суяниб, иккинчи оёғимни гўё биров ушлаб оладигандек кўтариб, қўрқув-дан дағ-дағ титраб турганимда, қабр ичидан қора, оловда куйиб кетган қўл чиқиб, қабр четига шунақанги зарб билан бармоқларини қўйдики, қабр тошини неча замонлардан бери кўтариб турган бу тиргакли тош ҳарсанглар, гўё ҳақиқий оғирлик нималигини энди ҳис этди. Азбарои зарбнинг залворидан, бояги мармарни кўтариб турган тиргак тош дарз кетди. Мен хам қўрқиб югураяпман эшик йўқ. Қабр теппасида қолиб кетдим. Дод солаяпман, яна бояги қабр теппасига югуриб келиб, нимжон бармоқларим билан тоғдек оғир, қора тошни суриб қабрни ёпмоқчи бўлаяпман, аммо бармоқларим сирпаниб тош сурилиш тугул, қимир этмасди. Бояги инсонлар чиқиб кетган зинага чиқаман дейман-у, яққол кўриниб турган зиналардан оёқларим худди арвоҳникидек шаффов ўтиб кетаяпти. Оёқларим зинани боса олмаяпти. Қаердан чиқишни билмай қўрқиб яна қайтиб, чирансам ҳам кучим етмайдиган қабр тошини ёпишга уринаётганмишман, чўчиб уйғондим. Бунга ўхшаш тушларни бир неча бор кўрдим аммо буниси худди хотирамга муҳрлангандек ҳар бир деталигача эсимда туради. Ҳатто ундаги бадбўй исни ва юраккка ларза солувчи даҳшатли қора туман ҳали-хали димоғимда.