Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - страница 3

Шрифт
Интервал


Ҳар сафар ўйлардим нега болалигимдан мени тушимга Амир Темур-нинг қабри, унинг болалиги ва. хо. казолар кираверади. Менга ким-у, мен унга кимман?

Шундоқ ҳам Мени қизиқтирадиган тарихга, шу тушдан кейин янаям қизиқа бошладим. Гўри амир ҳақидаги маълуотларни излай бошладим. Билсам, гўри амирда бир вақтлар катта экспедитция ишлаган экан. Гўри амир ва унинг очилиши билан бўлган воқеалар ҳақида ҳужжатларни кўриб чиқа бошладим. Шунақанги ҳақиқатларга дуч келдимки. Саналарни бир-бирига боғликлигини кўриб тўғриси лол қолдим. Мен тушимда кўр-ган бу воқеа аслида бундан бир неча йиллар қуйида исмлари ва баъзи бирларини суратлари келтирилган инсонлар тарафидан содир этилган-лигини билиб ҳайратдан лол қолдим. Айниқса суратларини кўриб ёқамни ушладим, бу ўша мен тушимда кўрган инсонлар ва ўша жой. «Менга ким-у, мен унга кимман?» деган гапимдан уялиб кетдим. Ахир бу нафақат мени балки ҳамма ўзини шу миллатнинг фарзанди санайдиганга у бобо эмасми?

У ҳақидаги китобларни излай бошладим. Экспедитция аъзоларининг ва бу ишга даҳлдор кимсаларнинг 1925—1945 йилгача бўлган ҳаётлари билан қизиқдим, уларнинг кечинмалари, руҳий ҳолатлари, шу даврда содир бўлган ҳаётларидаги воқеаларни излай бошладим. Интернетда кўп экан-ку у ҳақидаги роликлар ва ҳужжатли филмлар аммо бадий асар топа олмадим. Балки мен дуч келмагандирман, балки яхши қидирмагандирман, нима бўлганда ҳам ҳар ерда қисқа-қисқа келтириб ўтиб кетилган. Ҳамма кўриб чиққан, ва топа олган фактларим асосида бир-бирига боғлик вақтлар ва ҳодисалардан, ва суратлардан фойдаланган ҳолда тарихий роман кўринишида шу китобга қўл урдим.

Бу тарихий асар, деярли 80% бўлиб ўтган воқеалар ва тарихнинг баъзи беркитиб қўйилган сахифаларидан излаб топилган маълумотлар асосида ёзилди. Малик Қаюмовнинг ҳужжатли филми Асос бўлди. Садриддин Айнининг Ўғли Юритган кундалигидан, Кремлёвские дети мавзусида таёрланган ҳужжатли филмлардан унумли фойдаланилди. Гўри амирдаги воқеалар ҳақида, Герасимовнинг қизи тарихчи олим, Антро-полог Маргарита Михайловна Герасимованинг, отасининг ишлари ҳақи-да берган интервюсида қисқача тўхталиб ўтган, гўри амир воқеалари ҳам ўз ўрнида қандайдир ҳужжат бўлиб хизмат қилди. М.М.Герасимованинг «Я ищу лица» – деб номланган, 2007 йилда чиқарган китоби ҳам ўз ўрнида қандайдир маълумотларга эга бўлишимга ҳизмат қилди.