Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - страница 4

Шрифт
Интервал


Сталиннинг ўлимидан сўнг қалқиб чиққан, унинг мудҳиш жиноятлари очиб берилган «Жизн вождя», «Скрытые факты о Сталине», «Кремлёвские дети», «Клязминский потоп», «Долгопрудный», «Русская мисль» ҳужжатли журналидаги баъзи ўта шахсий маълумотлар катта ёрдам берди.

«Ўша менинг оёқларим остидан олинган нонни еган болалар ҳали ҳамон кўз олдимдан кетмайди», – дейди ҳар сафар Александра Егоровна хаёл суриб қолганида. Дарвоқе Александра Егоровна ҳаётда мавжуд протатиб бўлиб, унинг уруш йиллари ҳақидаги ҳикоялари ҳам ўз ўрнини топган ушбу асарда. Уруш йилларини эсларкан у албатта ўша мудҳиш очарчиликни, нонни олтинга тенг бўлганини бир неча бор айтиб берган эди. Болалигимда буни худди бир қўрқинчли эртак деб қабул қилардим. Тарихий ҳужжатлардаги бир-бирига боғлиқ бўлган воқеа ҳодисаларни бадий асар, яъни роман кўринишида ёзишга қарор қилдим, табийики тўқима образлардан ҳам кези келганида фойдаланишга тўғри келди албат-та. Масалан Назокат ва Асқарнинг муҳаббат учбурчаги, ёки Умаржоннинг онаси шу жумладандир.

Афсуски Маъсуд Аллаевнинг исми оғзаки равишда айтиб ўтилгани учун у ҳақидаги маълумотлар жуда кам экан. Унинг ҳибсга олиниши, ўша даврни ўз кўзлари билан кўрган боболаримиз, момоларимиздан эшит-ганимиз асосида, келтирилди.

Бу асар, И.В.Сталин ёки Герасимов, ёхуд Амир Темур, ҳатто Асқар ва Назокатнинг муҳаббати-ю, Александра Егоровнанинг хотиралари ҳақида эмас. Бу асар муқаддас заминимизда Абадий уйқуда ором олаётган бобомиз Амир Темур қабрининг қудрати, ундаги битикнинг моҳияти ва биргина хато туфайли, унинг келтириб чиқарган халокатлари, ўша давр одамларининг ва ушбу қахрамонларимизнинг чеккан қонли захматлари хақида.

Муаллиф, яни камина бу асарим билан замондошларимга, қолаверса келажак авлодларга: Дунёлардан изламанг бахтингизни, у сизнинг оёқлар-ингиз остидадир. Майли кезинг оламни, илм эгалланг, фикр алмашинг, яратганнинг мўжизаларидан баҳраманд бўлинг, аммо қайтинг ватанга! Чунки сизни улардан ўрганадиганигиз йўқ, аксинча уларни сиздан ўрганадиганлари кўп.

Фақат афсус қадрингизни билмайсиз азизларим. Оёқларимиз остидаги тупроқлар неча-неча авлиёларнинг ҳоки билан тўла, дини ислом ахли илмни дунёдан изламайди, унинг барча илми китобида. Ўз қадрингга ет, сени қадрингга дунё етади. – Демоқчи бўлдим холос.

Нефрит остидаги жумбоқ