Ва барча қонуниятлар мазмунан оддийдин мураккаб томон, енгилликдин аста кучая борур, бир мавзуга оид бир фикр мавзулар ичра таралувчанликда ва тафаккурга олгувчи ақл эгаси малоллик топмас тартибда ёритила борилмиш эрур.
Бул ёритмада ҳам қонуният улким, жумлаким ўқилгач, ҳар бир сўзнинг маъно воқеълиги бирликлари номоддий онгда тикланмоғи ва сўнг ул якка маънодин тикланмиш воқеълик бирликларидин мазмунда ифодаланмиш бир бутун воқеълик номоддий онгда яратилмоғи зарур эрур.
Биринчи боб
ОИЛАВИЙ ЗАНЖИРЛАР
Даврлар, асрлар оша ер юзасида тарала, ранглана, турфалана, бири иккинчисидин орта, кучая, нисбатан ривожлана, қачонлардин ортда ва яна қачонлардир олдинда бора, қайсиларинингдир номи фақат тарихдагина қола яшаб келмиш одамийзотнинг бул сайёра асосий минтақасин Ўрта Осиё аталмишин ўртасида тоғлар бирла ўралмиш ва водий атамасин олмиш қисмидаги қавмлардин бирида ҳаётнинг машаққатларга тўла оқимида яшай, заҳматда, меҳнатда ва илмда келмиш, сўнгги юз йилликда бул ўлкаларда вужудга келмиш қонуниятли давлатчилик йўли ва ондин халқлар омихталикда шаклланмишлиги сабаб тупроқдаги ёзув кафт бирла сийпалана, текислана ўчирилмиши мисол келиб чиқмоқлиги ўтмиш қоронғулигида қолмиш ва бул даврлардагина моддий моҳиятда бўлмиш дунё ёруғлигига, яъни тарихга чиқмиш бир оддий ўзбек уруғидин, ул ўзбекким воҳадин эрмас, балки Шайбонийлар бирла келмиш ўзбек уруғидин бўлмоқлиги аниқликдадур, ул уруғдин оила ушбуни етказгувчига одамий мавжудотлик учун пойдевор бўлмишдур.
Ўрта Осиёда кичик хонликлардин бирида Худоёрхон ҳукмронлик қилмиш даврда яшамиш икки ака-ука полвонлардин бири ул хоннинг хос соқчисин курашда енгиб қўя, тинчлик топмаслигин сезиб, бир туннинг ўзида-ёқ кўч-кўронин йиғиштириб, ака-ука ўз оилалари бирла Қўқондин нари кўчмишлар.
Аларким келарда Шаҳрихонда, сўнг Андижонда тўхтамишлар. Андижон шаҳриким, кичик, лек марказий кичик шаҳарлардин бири эрмишдур, онда ҳам топиб олмоқликларидин безурлар, нари Наманган томон бора туриб, бири Олтинкўлнинг Оқтепа қишлоғида, яна бири Чинободнинг Олимбек қишлоғида оилалари бирла муқим қолмоқликни маъқул топмиш бўлгайлар.
Алардин Оқтепа қишлоғида қолмиш Абдураҳмон полвон фарзанларидин Рўзимат ҳожи, ондин деҳқон Зайниддин бобо, ондин ул бобонинг фарзандларидин бири бўлмиш Исҳоқ қори, улким Исҳоқ қори бува номи бирла атрофда машҳурлик топиб эрмиш, деҳқон эрмас, боғбон бўлиб эрмиш, ул боғбонликким, онга илм бирла шуғулланмоқ имкониятин бермишлиги қонуниятдадур, таралмиш Ислом дини шариати илмидин бохабар, падарибузрук Фатхиддин домланинг етказишича, Қуръондин, шу даражада бўлгай эрмишки, китоб бир қўлида, онга қарамасдин варақлаб, оятларин айта олур даражада ёддин билгич бўлмиш, ўз билдирувларида онинг мураттаб қори бўлмиш эрканин, Андижон вилоятин Олтинкўл туманига қарашли Оқтепа қишлоғи шимолида оқмиш Қорадарё бўйида катта боғ ул одамий боғи эканин бот-бот эслатиб, ондин эрса падарибузрук Фатхиддин домла эрканин, ёшлик чоғлар ёзги таътил даврларидин биридаким, Оқтепа қишлоғин қабристонига катталар зиёратига бормиш чоғлардин бирида ул боғ, ондаги уйлар, ул уйларким томи сомонли лойдин бўлмиш эрди ва ондин нарироқ қишлоқнинг шимолидин оқиб ўтгувчи бўлмиш Қорадарёнинг шундоқ қирғоғида ул аждодлар яшамиш ондинда олдинги даврдаги уйлар ўрнин ҳам кўрсатиб ўтиб эрди…