Абадият қонунлари. 1-китоб - страница 5

Шрифт
Интервал


Она авлод Араббой ака орқали Избоскан туманидин кўчиб келмиш Раҳматжон исмли оддий одамий оиласига, Ёқутхон буви орқали эрса Йўлдош Охун исмли одамийга тақалиши маълум эрур.

Ёшлик чоғда-ёқ дардманлик бирла бобо Араббой акаким олтмиш уч ёшда дунёвий даврадин чиққач, айтурларки, ончаким жанозага келмиш одамийлар кўча бўйлаб саф тортмишдурлар, ул сафким «Сирли мачит» масжиди олдидин то театр олдигачаким, булким бул каби ҳолат одамийда жуда кам рўй бўлибдурким, Ёқутхон она падарибузрук Фатхиддин домла ва Ҳурматой онанинг саъй-ҳаракати ва қайта-қайта сўровлари бирла Хакан даҳасин шимолий қисми ва Андижон шаҳрин «Янги шаҳар» қисмин жанубидагиким ерларга қурилмиш янги ҳовлига, ота-оналар олдиларига буви биргаликда кўчилиб эрди.

Ўспиринлик даврида, соғинчми ҳис, одамийсиз, яшовчисиз ва қаровсиз қолмиш ул ҳовлига қайта-қайта, қайта-қайта борилур, ҳеч кимсасиз уйда узоқ-узоқлар бўлинур, баъзан туналур эрдики, ҳамон ёдда эрур…

Қалбан ёлғизланмоқлик ёинки дунёга сиғмамишлик излари ул даврлардин бўлмишдур! Шукрелардур!

Лек ўспиринлик даври Хакан қишлоғин Андижон шаҳри бирла чегарадош қисмида ўтмиш…

Падарбузрук саъй-ҳаракати бирла тил илмидин таҳсилни дурустликда бўлиб эрди. Ўзлари ҳам тил тарихи илмидин, онинг нозик жиҳатларидин суҳбатларда бевосита айтиб турмиш эрди.

Хонадонимизда аксар китоблардинким, тил илмига оид, кутубхона бўлмиш эрди. Ёшликдин ана шу китобларни қўлда тута, варақлай, саҳифаларига қисман-қисман кўз югурта, тил тарихидин ҳар турли лавҳалар англай, они битмиш алломалар катта меҳнатидин ҳайратлана, тилда мумтозлик ва замонавийлик фарқин, тил тарихи лавҳаларин илғай вояга етилмишдур. Таҳсилга ҳар нечук падарбузрук анчайин ҳаракатлар қилиб эрди, эски ўзбек алифбоси аталмиш ёзувдин ҳам ёшликдин шахсан бохабар қилиб ҳам эрди. Яна рус тили ҳам анчайин эгалланиб эрдиким, ул тилда мураккаб мазмунли гапларни тузиб бўлур, сўнг мактабда ўзлаштирмиши ҳинд тилидин ҳам хабардорлик озроқ қолиб эрди, ҳар нечук ҳинд қўшиқларин маънисидин маъноларни ола илғай бўлур.

Падарбузрук илмда, адабда, одамийликда кўп ва хўб сарафрозликлар топмиш бўлғай, қирқ беш йилдин мўлким, таълими олийда тил илмидин таҳсил айтмиш ва хўб айтмиш, ончаларким, ўқигувчи толиб ва талабаларнинг барчаси ҳам падарбузрукни ўзига устоз санаб, эътиқодлар қилиб эрдилар, оддий халқ улуғ тутмишдурлар. Янги даврда илм туфайли мумтозликка дахлдор турмишдур. Оқкўнгил, зийрак, сезгир, лек вазмин, тўғри сўз, ҳалол, меҳнаткаш, илмпарвар, жуда камтарин ва кўп донишлик топмиш одамий эрдилар. Кўп тарбият ва ибратлари сингиб эрди. Назарлари тоза ва ўткир, лек юмшоқ ва ўта тўқ эрди, лафзи ҳам тоза эрди, лафзда ҳам тоза эрди, маънан ва жисман покизаликда эрдилар.