Осмон жуда мусаффо. Шом пайти, узоқдан ботаётган қуёш гоҳ қизғиш, гоҳ сарғиш нурлари булутлар ортидан қорамтир бўлиб кўринмоқда. атрофга худди осмон тўр пардасини ташлагандек ярим чақирим жойни ҳам яқол кўриш душвор бўлиб қолди. Негадир худди ҳамма бемаҳал уҳлаб қолгандек атрофга аллақандай сукунатга чўмди. Шу маҳал Массон. (Совет иттифоқи ва Ўзбек тарихчиси ва осиёшунос академик) Михаил. Евгениевич қалбига қандайдир қўрқув кира бошлади. Михайил Евгениевич ўрта бўйли, кўзлари рус миллатига ҳос, қовоғи ичига кирган, юзидан ёшини унча англолмайсан киши. Кўриниши ёшига нисбаттан катта кўринадиган, лаблари мўйлабининг тагидан деярли кўринмасди. Дойимий равишда кўз ойнакда юрадиган, ўткир қиррали бурни, кулганида бутун юзини ёпадиган, юрганида оёғида нуқсони бўлмасада дойим бир томонга оғиб, хаёлчанд юрадиган одам эди. Бу қўрқув сабабини унинг ўзи ҳам билмасди.
У Самарқандаги Гўри Амир атрофида, неча кундан бери айланиб қолганинига шогирдлари ҳам ҳайрон эди. Ўша куни Михаил Массон кечгача хаёлчанд юрди, худди ниманингдир жавобини топа олмаётган талаба каби куни билан кутубхонадан чиқмади. У кутубхонанинг гоҳ у, гоҳ бу бурчагига бориб ҳар-ҳил китобларни варрақлар, кўз ойнагини олиб бирор бетдан нимадир қизиқроқ маълумотга дуч келса қайта-қайта ўқирди. У шу қадар банд эдики, ҳатто тушликни ҳам рад этди. Қизиқ Михаил табиятан хушмуомула, киришимли, гарчи жиддий қиёфаси баъзан кишини ҳайиқтирса-да, аслида ўта одамшаванда, латифа ишқибо-зи эди. Уни ҳеч қандай ривоят, ёки қўрқинчли ҳикоя таъсирлантира олмасди. Тарихчи олим бўлганлиги туфайлими, ҳамма нарсага илмий назар билан баҳо берар, ва уни оддий ҳолат дегандек, латифа қўшган ҳолатда таъриф берарди. Унинг учун ҳар бир ўрганилаётган ҳароба ёки қабр нима бўлишидан қаттий назар, оддий бир обйект эди. Ҳеч қандай ғайри оддий хусусиятга эга бўлмаган, реал ҳаётга ҳеч қандай ҳавф сола олмайдиган, эски, сўниб бўлган шамчироқ мисоли эди.
Бу воқеа 1925 йил баҳор ойида содир бўлди. Ҳатто тушлиқдан воз кечган Михаил, шомга яқин шошиб қолди. Апил-тапил нарсаларини йиғди-ю қўлтиғига қистиририб, хайрни ҳам насия қилганча Гўри Амир томонга югура кетди. Тор кўчалардан бирида у тошдек қотди. Нигоҳи осмонга тикилганча, осмондаги нурдан кўзларини уза олмади. Шу қотиб турганча у бир неча дақиқа қимир этмади. Олдидан одамлар ўтиб борар, гоҳ-гоҳ унга кимдир урилиб кетар, аммо Михайил Евгениевич худди сеҳрлаб қўйилгандек тик турарди. Бир маҳал у ўзига келиб кўзидаги ойнагини олиб дастрўмолчаси билан артиб, яна тақиб олди. Худди энди у нурнинг ичидаги ғайбни кўрадигандек.