Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - страница 6

Шрифт
Интервал


Нур, Гўри Амир тепасида осмонга тикка кўтарилган, гўёки осмондан кимгадир лифт ўрнатилган-у атрофда буни ҳеч кимса пайқамаётгандек. Ўша нурли устун атрофида аллақандай темир буюмлари ҳам ҳавода муалақ турганини кўриб, Массон папкасидаги катта яшил муқавали, сем-из китобни шоша-пиша олиб варрақлай кетди. У китобни ҳарсиллаганча варрақларкан бармоқларини гоҳ-гоҳ ялаб, шу қадар берилиб кетганидан кўчанинг ўртасига чўккалаб ўтирганини ҳам сезмай, одамларнинг ғалати, кулимсираб худди телбага қарагандек орқаларига қараб, қўллари билан кўрсатиб унга ҳайратланиб қараганларини ҳам сезмади. Аммо нур тез орада ғойиб бўлди. Массон ўзини ғайб кўрган-кўрмаганини текшириш учун, отрофдаги ўша маҳалла одамларига, улар ҳам бу воқеани кўрган-кўрмаганликларини сўради. У шу қадар ҳайратда эдики, унинг нигоҳлари кишини қўрқитарди. У мурожат қилган кишилар, унинг кўзидаги бу илм алангасини телбаликка ҳам йўйган бўлиб, ҳамма ҳам унинг саволларига жавоб беришга ошиқмади. Бир ҳил кишилар бундай воқеа тез-тез содир бўлишини, кўпинча нимадандир огоҳлантиришини айтишди. Аммо бош-қалар, ҳеч нимани кўрмаганларини, аксинча унга шундай кўринганини айтиб ўтиб кетишди.

Массон тинчлигини йўқотди. У кечалари уйқусизликдан қийналарди. Тун ярмида туриб бирдан китоб варрақлар, яна бирдан кундалигига нималарнидир қайд қилган бўлиб, балкондан осмонга узоқ термулганча тонг оттирарди. Гоҳо кундалигини қучоқлаганча уҳлаб қоларди. Ўша пайтлар ҳеч қандай ғайбга ишонилмас, аксинча рад этилар, уни илмий нуқтаи назарда исботлашга уринишарди. Лекин бу воқеани ҳеч қандай нуқтайи назар билан исботлаб бўлмас эди. Унинг рафиқаси1Галина Ана-толиевна Пугаченкова, кўзларини дойим, ҳатто кулганида ҳам маюслик тарк этмасди. Қошлари ўша давр урфида қилдек қилиб терилган, каштан сочлари эса жингалак қилиб ортига қайтарилган, кийиниш услубига унчалик аҳамият бермаса-да, кийган киймлари унга жуда ярашиб турарди. Чунки табиятан ориқдан келган, ўрта бўйли аёл. Елкалари кенг бўлгани билан жуссаси этига ёпишгани учун, унчалик савлат бағишламасди. У эрининг ҳолатидан ташвишда, уни ҳадди-ҳаракатларига ҳадик билан қараб, кечалари унинг осмонга термулган кўзларидан қалқиб чиқаётган кўз ёшларга гувоҳ бўлиб қолди. Аввалига у тушунмади.

– Бошига бир ташвиш тушганмикан, —дея ўрнидан турди. Шиппаги-